Россия ҳужумларидан 137 нафар украина аскари ҳалок бўлди

Россия ҳужумларидан 137 нафар украина аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда 25-февралга ўтар кечаси Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

-316 аскар яраланди. Змеиний оролидаги барча чегарачиларимиз қурбон бўлди. Ҳаммага Украина Қаҳрамони унвони берилади, деди Зеленский.

Бундан аввал Россиянинг ҳужумларидан ҳалок бўлган тинч аҳоли ҳақида ҳам хабарлар тарқаган. Ҳозирча аниқ рақамлар эълон қилинмади.

Шунингдек Зеленский ҳарбий хизматга мажбурий ва заҳирадаги аскарларни оммавий армияга олиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Чегара хизмати 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларга мамлакатни тарк этиш тақиқланганини эълон қилди.

Пентагоннинг маълумотига кўра, Россия уруш эълон қилганидан бери 160 га яқин ракета зарбасини берган. Украина мудофаа вазири Алексей Резников Москва янги ҳужумлар тўлқинига тайёрланаётганини маълум қилди.

Россия томони қурбонлар ҳақида хабар бермади. Айни пайтда Донбасс, Харьков ва мамлакат шимолида шиддатли жанглар кетмоқда.

Россия Украинага қарши уруш эълон қилгани сабабли Европа Иттифоқи ва АҚШ Москвага қарши янги санкциялар жорий қилди.

Россия президенти Владимир Путин 24-февраль куни эрта тонгда баёнот қилиб, Донбасда “махсус ҳарбий операция” ўтказиш деган баҳона билан Украинага уруш эълон қилди. У Украина аскарларига қуролларини топшириб, уйларига қайтишга чақирди. Эрталаб соат бешларда рус қўшинлари Украинага бостириб киришди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Агробанкнинг иштихон филиали тадбиркорни касод қилди

Мулкдор сайтида ўтган ойнинг 17 санасида "Агробанкнинг Иштихон филиали тадбиркорни касод қилди" номли мақолани эълон қилган эдик. Ушбу мақоладан кейин тадбиркор Абдулатиф ...

Эврил турон: дунё цвилизацияси бешиги (давоми)

Ваҳший Саргоннинг туйқис босқинидан Ер сайёрасининг биринчи давлати қулади. Бу воқеа эрамиздан 3000 минг йил ўнжа Тигрет ва Тифрет ( Дажла, Фрот) дарёлари оралиғидаги гўзал ...

Термизда зулфия мукофоти учун 200 доллар пора олаётган яна бир коррупционер аёл қўлга олинди

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400