Сергей Шойгу: Украинадаги ҳарбий операция мақсадига эришмагунча давом этади

Россия армияси Украинадаги махсус ҳарбий операциясини  қўйилган мақсадларга эришилгунга қадар давом эттиради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу баёнот берди.

Шойгунинг сўзларига кўра, операция фақат ҳарбий қўшинларга ўзгача тактикадаги қуроллар ёрдамида амалга оширилмоқда. Россия армиясининг Украинага бостириб кириш нияти йўқ, тинч аҳоли ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилади.

Шойгу, шунингдек, август ойида бўлиб ўтадиган “Армия-2022” форуми вақтида антифашистик конгресс ўтказилишини маълум қилиб, Россия армиясининг асосий вазифаси Россияни Ғарбдан келаётган ҳарбий таҳдидлардан ҳимоя қилиш эканини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 24-февраль куни Россия президенти Владимир Путин ҳарбий операция бошланганини маълум қилган эди. Украинанинг бир қанча шаҳар ва вилоятларида портлашлар ва отишмалар содир бўлди. Олти кундан бери Россия армияси бутун Украинага ҳужумлар ва бомбардимон қилишда давом этмоқда. Шу туфайли Ғарб давлатлари Россияга қарши қатор санкциялар эълон қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путиннинг оғир касалга чалингани айтилмоқда

Украина ҳарбий разведкаси раҳбари генерал Кирилл Буданов Россия президенти Владимир Путиннинг оғир касал эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Путин сиёсатидан ...

Песков: «россия украинадан ғалла ўғирламади»

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакатини Украинадан ғалла ўғирламаганини айтди. Песков кун тартибидаги мавзулар ҳақида журналистларга маълумот берди. Украина билан ...

Лавров: ғарб исталган вақтда истаганини сотиб кетиши мумкин

Ғарб исталган вақтда истаганини сотиши мумкин. Бу фикрни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирди. “Россия бундан кейин асосий ...