Европа Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий қилиши мумкин

Европа Россияга қарши қўшимча санкциялар киргизишни кўриб чиқмоқда. Аммо улар ҳали оммага ошкор этилмаган. Бу ҳақда Франция иқтисодиёт вазири Бруно Ле Мэр BFM каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Барча вариантлар столда. Мен ҳозир вариантларни айтмай қўяверай. Иқтисодий чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш учун ниятларимизни яширишни тўғри деб биламан ”, деди у.

Ле Мэр маневр қилиш учун жой борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, янги санкциялар Европа Иттифоқи етакчиларининг 10-11-март кунлари Версалда бўладиган учрашувида муҳокама қилинади.

Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Россияга қарши санкциялар жаҳон иқтисодиёти ва молия бозорларига жиддий таъсир кўрсатиши, кўплаб давлатлар учун бир қатор фалокатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирган эди. Жамғарма, бошқа нарсалар қатори, бутун дунё бўйлаб нархлар ошишини таҳмин қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди, евро эса тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 18 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ...

«миллион» жамоаси салкам 200 миллион сўм давлат божи тўлаши керак!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, ...

Тиббий ниқоб хом ашёси экспортига ва цемент импортига чеклов жорий этилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмлар учун хом ашё экспорти ҳамда цемент маҳсулотлари импортига чекловлар жорий этмоқда. Ўзбекистон Республикаси ...