Россия ҳукумати фуқароларига омонатга доллар олишни тақиқлади.
Натижада оддий одамлар банкоматларда рубль билан сақлаётган пулларини олишга ҳаракат қилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, бу рубль курсига салбий таъсир кўрсатиши ва мамлакатдаги вазиятни ёмонлаштириши мумкин.
Ҳозирнинг ўзида бутун мамлакат дефолт ёқасида бўлмоқда. Москва фонд биржаси ҳам деярли икки ҳафтадан бери ўз фаолиятини бошламай турибди. Агар у ерда савдо бўлса, миллий валютанинг курси бир доллар учун 1000 рублга етиши мумкин деган хавф мавжуд.