Абрамович бошчилигидаги россиялик олигархларга нисбатан санкциялар жорий этилди

Британия “Челси” футбол клубининг хўжайини Роман Абрамовичга, олигарх Олег Дерипасга ва бир қатор таниқли россиялик ишбилармонлар ва давлат компаниялари раҳбарларига нисбатан санкциялар жорий қилди.

“Қора рўйхат” Британия ҳукумати сайтида пайдо бўлди. Санкцияларга Роснефт, Газпром ва Транснефт компаниялари икки банк раҳбарлари киради. Мана шу 7 кишининг умумий бойлиги 20 миллиард долларга тенглигини Реутерс агентлиги ёзмоқда.

 Санкцияга учраганлар Британия ҳудудига кира олмайди ва улар активларидан фойдаланилмайди.

ВВC мухбири Саймон Стоун Твиттер саҳифасида “Челси” клубининг дўконлари ёпилгани ва ўйинлар учун чипталар сотилмай қолгани ҳақида маълум қилди. Футболчилар билан шартномани узайтириш, янги футболчиларни жалб қилиш ёки бошқа клубларга юбориш тақиқланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёзёвонда банкдан 100 минг доллар ўғирланди

5 февраль куни Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги Халқ банки бўлимида сақланаётган 100 минг долларнинг (838 млн сўм) йўқолгани аниқланган, деб хабар қилди «Газета.uz». ...

Анвар сайфутдинов яккасарой туманига ҳоким бўлди

Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Сайфутдинов Анвар Назарович Халқ депутатлари ...

Туркиялик генералнинг уйида ишлаган ўзбек оқсоч қиз ўзини отиб қўйгани айтилмоқда

Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаётган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси ...