Перу: Ёқилғи нархи кўтарилиб, норозиликлар давом этмоқда

Перуда ҳайдовчилар ёқилғи нархи ошишига қарши норозилик намойишларини давом эттирмоқда. Кеча улар бир нечта йирик йўлларни тўсиб қўйишди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар берди.

Ҳукумат июнь ойи охиригача бензинга солиқни пасайтирган бўлса-да, бу ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги нархларга таъсир қилмади. Мамлакатнинг барча ҳудудларида тартибсизлик ҳукм сурмоқда. Полиция норозилик намойишларини куч билан тарқатишга ҳаракат қилмоқда. Кеча тўрт киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди.

Ҳафта бошидан буён бутун мамлакат бўйлаб кўплаб мактабларда дарслар тўхтатилди ва минглаб перуликлар йўллар ёпилганлиги сабабли ишга бора олмади.

Эслатиб ўтамиз, Европада бензин нархига қарши умумий норозилик намойишлари давом этмоқда.

Нефтга талабнинг юқорилиги ва ОПEКнинг ишлаб чиқаришни оширишдан бош тортиши бутун дунёда бензин ва дизелнинг нархини кескин ошишига олиб келди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Темирчи тақага, бўзчи белбоғга ёлчимас

Инвесторлар мамлакатимизнинг четга табиий газ экспорт қилишини билган ҳолда, туб аҳолиси газсиз яшаётганини ҳатто тасаввур қилолмайди. Баҳодир Хон Туркистон Хабарингиз бор, ...

Қашқадарёлик аёл 91 ёшида туғилганлик гувоҳномасини олди

Давлат хизматлари маркази ходимлари Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги хонадонлардан бирида кутилмаган воқеага дуч келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Фото: ЎзА Гап ...

Бу ҳали бошланиши

  Ҳурматли “Мулкдор” Интернет газета - сайтимизнинг доимий ўқувчилари ва доимий бўлмасада, сайтимизга вақти-вақти билан ташриф буюриб турувчи азиз замондошлар, сайёрадошлар! ...