Қирғиз-тожик чегарасида отишма бўлиб, жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда

Қирғизистон Давлат чегара хизматининг маълум қилишича, 12-апрель куни Лайлак туманидаги Мақсат қишлоғи яқинида қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида содир бўлган отишмада бир тожик чегарачиси яраланган.

“Лайлак туманининг Селхона ҳудудида Тожикистон давлат чегарачилари Қирғизистон ҳудудига 20 метр ичкарига кириб келган”, — дейилади хабарда.

“Улар чегарани кесиб ўтмаслик ҳақидаги огоҳлантиришга қулоқ солишмади. Қирғизистон чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узди. Бунга жавобан тожик чегарачилари қирғиз аскарларига қарата ўт очди”, – дейилади қирғиз чегара хизмати хабарида.

Тожикистон томони воқеа юзасидан изоҳ бермади.

Икки томонлама музокаралардан сўнг отишма тўхтатилди. Вазиятни барқарор сақлаш ва вазиятни кескинлаштирмаслик юзасидан музокаралар олиб борилмоқда, дейилади Қирғизистон давлат чегара хизмати хабарида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

44 ёшили фуқаро қувасой устахонасида бочкани пайвандлаётган вақтида чақнаш содир бўлиб вафот этган

2019 йил 14 август куни соат 15:20ларда Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри Гулистон МФЙда яшаган 44 ёшли Ф.М. уйи олдида жойлашган устахонада дизель ёқилғиси сақлаш учун ...

Мирзиёев:қора бозорда иш қиладиганларга жуда қаттиқ жазо берамиз

«Фуқароларимиз солиқ тўлашдан манфаатдор бўлиши керак. 2019 йилдан жорий этиладиган солиқ концепцияси солиқ юкини камайтириш, содда солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Бу ...

Риштон халқи 750 йиллик дарахтларни тарихий мерос сифатида сақлаб қолишмоқчи

Ўтган ҳафта Фарғона вилояти, Риштон тумани марказидаги 50-80 йиллик забардаст чинорлар кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Катта йўлни кенгайтириш мақсадида дея йўқ ...