Россиянинг Европа Иттифоқига сотган газ ва нефтидан тушган даромади икки бараварга кўпайди

Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Европа Иттифоқига сотган газ, нефть ва кўмирдан тушган даромадини икки бараварга оширди. Бу маълумотни Финляндиядаги Энергия ва тоза ҳаво тадқиқотлари маркази (CREA) тақдим этди.

Уруш бўлаётган кейинги икки ой ичида Москва бир қатор компанияларга ўз маҳсулотларини 44 миллиард еврога сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир. Шу билан бирга, харидлар ҳажми камайди. Мисол учун, нефтнинг импорти 20 фоизга камайди, лекин газники кўпайган.

Германия ҳали ҳам энг кўп газ сотиб олмоқда. 24-февралдан буён улар Россиядан 9 миллиард евролик энергия манбаларини импорт қилдилар.

CREA Россия Европанинг энергияга қарамлигидан фойда кўришда давом этмоқда, деган хулосага келди. Нархларнинг ўсиши экспорт ҳажмининг пасайиши билан қопланмоқда. Марказ мутахассисларининг айтишича, янги санкциялар нархларни ошишига олиб келишини, бу билан Брюсселнинг уринишлари бесамар кетаётганини таъкидлашмоқда. Европа Иттифоқи (ЕИ) Путиннинг энергетика секторидан сиёсий босим сифатида фойдаланишига ва даромадларни урушни молиялаштиришга сарфлашига йўл қўймасликни мақсад қилиб келади.

Таҳлилчи Лаура Милливиртанинг айтишича, урушни тугатиш учун Россия энергиясидан тез ва тўлиқ воз кечиш керак.

Европа Иттифоқи Россия кўмирига эмбарго қўйган ва нефть билан газдан воз кечиш масаласини кўриб чиқмоқда. Аммо Австрия, Венгрия ва Германия бунга қарши бўлмоқда.

Россия ўз газининг 70 фоизини нефть ва нефть маҳсулотларининг 60 фоизини Европа Иттифоқига сотади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада уч кунлик мотам эълон қилинди

Украинанинг Кременчуг шаҳридаги «Амстор» савдо марказига рус ҳарбийларнинг ракетадан қилган ҳужумида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланиб уч кунлик мотам эълон қилинди. ...

Миллиардер усмонов европа иттифоқи санкцияларига қарши судга мурожаат қилди

Асли ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига тушгани учун Европа судига мурожаат қилгани маълум бўлди. У ўз аризасини ...

Ўзбекистон украинанинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Биз Украинанинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 17-март куни Олий Мажлис палаталарининг ялпи ...