Байден Украина учун «Land-Lease» қонунини имзолади. Бу нимани англатади?

АҚШ президенти Жо Байден «2022-йилда Украинада демократияни ҳимоя қилишга йўналтирилган «landlease» деб номланган қонунни 9-май куни имзолади.

Ушбу қонун Россия Украинага бостириб киришидан олдин, аниқроғи январь ойида Конгрессга келиб тушган эди. Уни 3-майда Конгресснинг вакиллар палатаси кўпчилик овоз (417 нафар ёқ, 10 нафари қарши) билан қўллаб-қувватлаган. . Аввалроқ АҚШ Сенати ҳам қонунни қўллаб-қувватлаган эди.

 Байден имзолаган «Landlease» қонуни бўйича энди АҚШ президенти Украинага ёки Россия агрессиясидан жабр кўрган Шарқий Европа давлатларига қарз ёки ҳарбий қуроллар бериш учун ҳукуматга бевосита кўрсатма бериши мумкин. «Landlease» қонуни узоқ вақт талаб қилиши мумкин бўлган бюрократик тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам беради.

«Landlease» қонуни охирги марта АҚШда Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланилган. Айнан шу қонун орқали Қўшма Штатлар ўзининг урушда иштирок этаётган иттифоқчиларига узоқ муддатли, тўловсиз равишда қурол-яроғ, нефть маҳсулотлари, дори-дармон ва озиқ-овқат жўнатиб турган. Хусусан, АҚШнинг ўша пайтдаги иттифоқчиси СССРга ҳам «Landlease» қонуни орқали ёрдам келиб турган.

АҚШ ҳозирги кунда Украинадаги уруш бошланганидан бери уч марта ҳарбий ёрдам юборди. Уларнинг ҳар бири 800 миллион доллардан ошади. Жо Байден 28-апрелда Украинага ёрдам кўрсатиш учун Конгрессдан қўшимча 33 миллиард доллар сўраган.

 

«Landlease» нима дегани?

Инглизча land ва lease  сўзларидан олинган ибора “қарз бериш” ёки “ижарага бериш” деган маънони англатади. Бу қонун одатда қурол савдосидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш имконини беради. Агар АҚШ Украинага «Landlease» қонунини киритмай туриб қурол етказиб берса, ушбу ҳолатда Украина томони беш йил ичида АҚШдан олган қуролларини ўрнига қўйиш ёки етказилган зарарни қоплаши керак бўлади. Шунингдек «Landlease» қонуни кучига кирганидан сўнг, АҚШ Украинага хоҳлаганча узоқ муддатга ҳарбий ёрдам беради.

Шунингдек, Байден маъмурияти Конгрессга Украинага юбориладиган ҳар қандай қуроллар ҳақидаги ҳисоботни бериш мажбуриятидан ҳам вақтинча озод қилинади. Ҳарбий экспертларга кўра, АҚШ бу қонун орқали Украинага энди жуда кўп миқдорда оғир ҳарбий техникаларни етказиб бериши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Байден ақш россиягача етиб борадиган ракеталарни украинага бера олмаслигини билдирди

АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Украинага узоқ масофали ракеталарни етказиб бера олмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. «Биз Россияга зарба бера ...

Фаровон ҳаёт кечиришни ақшдан излаётган 15 мингга яқин муҳожир пиёда юришни бошлади

Мексиканинг Гватемала чегарасидан йўлга чиққан15 мингга яқин янги муҳожир карвони АҚШ чегарасига етиб бориш учун пиёда юришни бошлади. Мексика матбуотидан ўрин олган хабарга ...

Зеленский киевда энтони блинкен ва ллойд остин билан учрашди

Украина президенти Владимир Зеленский 24-апрель куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашди. Улар Россия Украинага уруш эълон қилганидан ...