Туркманистондаги беморларга пахтадан тўқилган кийимни кийиш мажбурияти юкланди

Туркманистоннинг шифохоналарида беморлардан миллий стилдаги кийимларни кийишни талаб қилинмоқда. Янги қоидалар касалхонага ётқизилган барча туркманистонликларга тегишлидир.

Бир қанча вилоят муассасаларида даволанаётган аёллардан кенг кўйлак кийишлари ва рўмол ўрашлари талаб қилинмоқда. Кўйлак кенг, узун, енглари тирсакдан пастда бўлиши ва газламадан тикилган бўлиши шарт.

Шифохонага ётқизилган эркаклар пахтадан тўқилган оқ рангли футболка ва қора рангли туркман шимларини кийиш мажбурияти юкланди. Беморлар бу кийимларни ўзлари олиб келишлари шарт.

Туркманистон тиббиёт муассасаларидаги манбалар янги беморларнинг кийимлари талабга жавоб бермаса, шифохонага ётқизмаслигини айтишди. Шифохонада бу қонун чиқмасидан аввал даволанганларга янги кийимни олиб келиши учун икки кун муҳлат берилди. Шифохоналарнинг бирида янги “дресс коднинг” жорий этилиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган текширув билан изоҳланди. Бошқа бир муасаса бу расмийларнинг буйруғи эканлигини айтмоқда.

Туркманистонда собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов март ойида ҳокимият тепасига келганидан сўнг Туркманистон фуқаролари, айниқса аёлларнинг ташқи кўриниши устидан назорат кучайтирилган.

Яқинда мамлакатда кўкракни катталаштириш ёки татуировка каби баъзи косметик операцияларни тақиқлади. Кўча-кўйда сохта тирноқ ва киприк қўйиб олганларни ички ишлар ҳодимлари тутиб олиш ҳолатлари кўпайгани айтилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аҳоли чироқни қандай тежасин, ўзи шундоқ ҳам кам берилаётган бўлса?!

Қиш мавсуми яқинлашиши билан аҳолини, айниқса чекка ҳудудларда яшовчиларни чироғи тез-тез ўча бошлайди. Эсларингда бўлса, кузда xabar.uz да "Ўзбекэнерго" раҳабари ёлғончими ...

4 яшар қизини калтаклаган милиционер ота устидан жиноят иши очилди

Яқинда ижтимоий тармоқларни 4 яшар қизчанинг ўз отаси томонидан калтаклангани ларзага солди. Воқеа Тошкент шаҳри Чилонзор туманида содир бўлган; қизчанинг отаси милиция ...

Афғонистонлик шоир: “мен учун тилим ва юртимни қайта тикланишидан муҳим бошқа нарса йўқ”  (аудио)