Россия билан Украинанинг тинчлик музокаралари вақтинчалик тўхтатилди

Россия билан Украинанинг тинчлик музокараларни вақтинчалик тўхтатганини маълум қилишди. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко журналистларга музокаралар тўхтаб қолганини маълум қилди.

“Йўқ, музокаралар давом этмади. Украина музокаралар жараёнидан деярли чиқиб кетди”, – деди Руденко.

Кейинроқ Украина президенти Зеленский маъмуриятининг раҳбари Михаил Подоляк музокаралар тўхтатилганини тасдиқлади.

“Аммо улар тез орада тикланади”, деди Подоляк. Унинг қўшимча қилишича, “Россия президентининг шаънини сақлаб қолиш учун Украина ҳеч нарсадан воз кечмайди”.

 Томонларнинг музокаралари Россия ҳужум қилган 24-февралдан кўп ўтмай бошланган. 11 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков музокаралар “жуда секин ва натижасиз” ўтганини айтган.

15 майда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба “келишувда ёмон ҳеч нарса йўқ, лекин Киев ҳудудининг бир қисмидан воз кечмайди” деб таъкидлаган.

Зеленский Путин билан ҳеч қандай шарт ва ультиматумларсиз учрашишга тайёрлигини айтди. Президентнинг айтишича, Франция президенти Эммануел Макрон “Путиннинг шаънини сақлаб қолиш” учун Киевга “суверенитетга тегишли чекинишни” таклиф қилган. Макрон аниқ қандай таклиф билан чиққанига Зеленский аниқлик киритмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ҳарбийлари лисичанск шаҳрини қамал қилишга уринмоқда

Украина армияси 29-июнда Россия ҳарбийлари Луганск вилоятининг Лисичанск шаҳрини қамал қилишга уринаётганини маълум қилмоқда. Британия разведкасининг чоршанба куни берган ...

Ўзбекистонда мобил интернет нархи қирғизистонга нисбатан 15 баробар қиммат

Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича дунёда 69-ўринни эгаллади. Бу ҳақда 230 мамлакатда мобил хизматлар нархи баҳоланадиган Worldwide mobile data pricing  рейтинги ...

«украинлар – қаҳрамон халқ»

Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг кутишга вақти йўқлигини айтиб, Ғарбдан Россия нефть экспортига эмбарго жорий қилишни сўради. Украина-Россия урушининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400