АҚШ Сенати Украинага 40 миллиард доллар ажратиш қарорини қабул қилинди

АҚШ Сенати 19-май куни Украинага 40 миллиард долларлик ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишни маъқуллади. 86 сенатор рози, 11 сенатор қарши овоз берган қарор энди имзолаш учун президентга юборилади.

“Бунинг замирида, Қўшма Штатлар автократия таҳдиди остида қолган ҳар бир демократияни қўллаб-қувватлаши туради”, – дейди республикачи сенатор Жим Риш.

Украина президенти Владимир Зеленский «Твиттер» саҳифасида ўз миннатдорчилигини билдириб, бу маблағлар Украина, Европа ва бутун дунёда тинчлик билан хавфсизликни тиклашга катта ҳисса қўшишинини таъкидлади.

Ҳужжатни Оқ уй имзолаганидан сўнг Россия ҳужум қилганидан бери АҚШнинг Украинага берган ёрдамининг умумий ҳисоби 50 миллиард доллардан ортади.

40 миллиард долларнинг 24 миллиарди қурол-яроғ ва ҳарбий техника сотиб олишга, Украина армиясини молиялаштиришга, иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга, Зеленский бошчилигидаги мамлакат раҳбариятини фаолиятини давом эттиришида ёрдам беришга, Украинанинг қишлоқ хўжалигидаги маҳсулотларга қарам мамлакатларга озиқ-овқат ёрдами дастурларини амалга оширишга, қочқинларни қўллаб-қувватлашга сарфланади. Шунингдек, Россия ҳарбийларининг Украинадаги уруш жиноятларини тергов қилиш учун маблағ ажратилмоқда.

Reuters нашрининг хабарига кўра, Оқ уй Украинага қўшимча ҳарбий техника етказиб бериш устида ҳам ишламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Байден,хитой тайванга қўшин киритса, ақш аралашиши ҳақида огоҳлантирди

АҚШ президенти Жо Байден 24-май куни Токиода бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани норасмий саммитида Япония, Австралия ва Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашди. Улар Россиянинг ...

Вашингтонда қуролга қарши намойиш бўлиб ўтди

Мингдан ортиқ фаол қора қопларга ўралиб, ерда ётибди, деб ёзади хориж оммавий ахборот воситалари . Шундай қилиб, улар оммавий қирғин қуроллари ва зўравонликларни қонуний ...

Украинадаги уруш javelinнинг обрўсини оширди

Javelin - танкга қарши енгил ракета тизими. Украинадаги уруш Javelinнинг обрўсини оширди. Маълумотларга кўра, 100 та ракетадан 89 таси нишонга теккан. Бу шуни англатадики, ...