Зеленский: Украина жангларда кунига 60-100 аскаридан айрилмоқда

Украина қуролли тўқнашувларда ҳар куни 60 дан 100 гача аскарини йўқотмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Американинг Newsmax интернет нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Украина шарқида вазият жуда оғир. Ҳар куни 60 дан 100 гача аскар ўққа тутилмоқда, 550 га яқини яраланмоқда. Биз мудофаа позицияларимизни ҳимоя қилмоқдамиз», деди Зеленский.

Урушаётган томонлар камдан-кам ҳолларда ўз қурбонларини ошкор қиладилар. Россия Мудофаа вазирлиги март ойида 1531 аскари ҳалок бўлганини маълум қилиб, ўшандан бери бу рақам янгиланмади.

Апрелнинг ўрталарида Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида Россия босқинидан буён 2500 дан 3000 гача украиналик аскар ҳалок бўлганини, ўн минглаб аскарлар яраланганини айтган.

Президент қанча тинч аҳоли ҳалок бўлганини ҳозирча аниқлашнинг имкони йўқлигини айтиб, айрим ҳудудлар ишғол остида қолганини, вайроналар остида жасадлар ҳам бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари 25-май куни Россия ҳужумидан кейин Украинада 4000 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлганини билдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик ишсиз фуқаро санкт-петербургда ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирди

Санкт-Петербург полицияси ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирган 43 яшар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Ҳодиса 6 сентябрь куни Большой Пушкарский кўчасидаги ...

Астраханда 25 нафар ўзбек қулликдан озод бўлди

Ўзбекистоннинг Ростов-на-Донудаги бош консулхонаси вакиллари Астрахан вилоятида 25 нафар Ўзбекистон фуқаросига паспортларини қайтариб олиш, ойликлари олиш ва Ватанга ...

Путин: «ақшнинг киевга ракета тизимларини етказиб беришдан мақсади украинадаги қуролли можарони узайтиришдир»

Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг Киевни ракета тизимлари билан таъминлашдан мақсади Украинадаги можарони чўзиш эканини айтди. Путин «Россия-1» телеканалига берган ...