Зеленский: «Донбасснинг тақдири Северодонецкда ҳал қилинади»

Северодонецк шаҳри учун бўлаётган жанг Донбасснинг тақдири учун ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский чоршанба оқшомидаги мурожаатида атди. Мамлакат шарқидаги стратегик шаҳар бир неча кундан бери шиддатли жангларнинг ўчоғи бўлиб келмоқда. У ердаги вазият тез-тез ўзгармоқда.

Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдай Россия кучлари «Северодонецкнинг катта қисмини ўз назоратига олганини», бироқ саноат зоналари Украина қўлида эканлигини ва шаҳар кўчаларида жанглар давом этаётганини телеграм каналига ёзди.

Россия армияси Украинанинг бошқа ҳудудларидан сиқиб чиқарилгач, Донбассга қўшин ва техника йиға бошлаган эди.

Луганск губернатори Лисичанск шаҳри ўққа тутилганини ёзиб, атайлаб касалхоналар ва гуманитар ёрдам марказларини нишонга олганликда рус аскарларини айблади.

Уруш шароитида бу маълумотларни аниқлаш мумкин эмас.

Британия Мудофаа вазирлиги 9-июндаги бюллетенида Россия қўшинлари Изюм шаҳри томон олдинга силжишга уринаётганини билдирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Киев метросида чақалоқ дунёга келди

Бугун киевликлар бошпанасига айланган метрода чақалоқ дунёга келди. Украина халқи учун оғир дамларда ҳаёт эшигини очган чақалоққа Мия деб исм қўйилди. Бу ҳақда собиқ депутат ...

Санкт-петербургда ўзбекистонликни ўлдиришга уринган икки киши қўлга олинди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ОАВда тарқалган 17 сентябрга ўтар кечаси Санкт-Петербургда икки номаълум шахснинг Ўзбекистон фуқароси А.Т.га ўлдириш мақсадида ҳужум қилгани ...

Украина иқтисодиёти таназзулга юз тутмоқда

Можаролар натижасида Украина иқтисоди таназзулга юз тутмоқда. Бу йил мамлакат ялпи ички маҳсулоти 40 фоизга қисқариши мумкин. Яқинда Украина Иқтисодиёт вазирлиги шундай ...