Қозоғистон президенти Россия мукофотини олишдан бош тортди

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг матбуот хизмати Қозоғистон президенти Россиянинг Александр Невский номидаги орденидан воз кечганини маълум қилди.

Матбуот котиби Руслан Желдибайнинг «Власть» журналига айтишича, Тўқаев муддати тугагунига қадар ҳам маҳаллий, ҳам хорижий мукофотларни қабул қилмасликка қарор қилган.

Невский ордени Тўқаевга Санкт-Петербургдаги иқтисодий форумда топширилиши керак бўлган. 17-июнь кунги йиғилишда қатнашган Тўқаев россияпараст айирмачилар мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР»ни тан олмаслигини айтган.

Александр Невский номидаги орден Россия билан узоқ йиллар ҳамкорлик қилган, иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаган хорижий сиёсатчиларга берилади.

Бироқ Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков 18-июнда «Подъём» нашрига Россияда Тўқаевни тақдирлаш режаси бўлмаганини маълум қилди.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати Тўқаев аввал Бишкекка бўлган ташрифи чоғида биринчи даражали «Манас» орденини олишдан бош тортганини таъкидлаган.

2017-йилда Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон сенатининг ўша пайтдаги спикери Қасим-Жўмарт Тўқаевни Россия ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги «дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлагани» учун махсус орден билан тақдирлаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дилмурод саййид: баҳор соғинчи (шеърлар)

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Аллоҳнинг марҳамати ва куюнчак Инсонларнинг дуоси билан яқинларим бағрига қайтдим! (more…)

Энди қирғизистондаги барча масжидларда жума маърузалари қирғиз тилида айтилади

Қарорни бажарилишини муфтият, вилоят, туман ва шаҳар имомлари назорат қилишади. Фото:Спутник Бундан кейин диний иш қоғозлари ва жума маърузалари қирғиз тилидагина ...

Сувни тўғри ичасизми? сув истеъмоли ҳақидаги афсона ва ҳақиқат

Кунига айнан саккиз стакан сув ичиш шартми? Минерал сув ҳар доим ҳам фойдалими? Водопроводдаги сувни ичса нима бўлади?  Нутрициолог Ксения Благова бу саволларга жавоб топишда ...