Amnesty International Тошкентни Нукусдаги воқеаларни холис тергов қилишга чақирди

Халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини Нукусдаги воқеаларни чуқур, холис ва мустақил тергов қилишга чақирди.

Бу ҳақда ташкилотнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бош директори Мари Стразерс маълум қилди. «Ўзбекистон ҳукумати мустақил фикрларнинг чиқишига йўл қўймай, маълумотларни тўсиб қўйиб, фавқулодда ҳолат эълон қилиш билан одатий тажрибасига таянмоқда. Аслида интернет ва мобил алоқанинг ўчирилиши одамларнинг ҳақиқатда нима бўлаётганини билишига тўсқинлик қилмоқда», – деди Стразерс.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Қорақалпоғистондаги қонли воқеаларни очиқ ва мустақил тергов қилишга чақирган эди.

1-2-июль кунлари Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида содир бўлган тартибсизликларда 18 киши ҳалок бўлди, 243 киши жароҳатланди. 516 киши ҳибсга олингани маълум бўлди.

Айрим маълумотларга кўра, намойишчиларни куч билан тарқатиш чоғида мингдан ортиқ одам яраланган. Қорақалпоғистонда норозиликларнинг бошланишига Конституциянинг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани сабаб бўлган.

Янги таклиф этилаётган лойиҳада Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркиби кирган «суверен республика» деган мақоми олинган эди.

Тўполонлардан сўнг Ўзбекистон парламенти Конституциянинг янги лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг суверен мақомини ўзгаришсиз қолдиришни қўллаб-қувватлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Китоб туманидаги нонвойхона ёниб, 19 ёшли йигит вафот этди

2019 йилнинг 19 август куни соат 12:36 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани Х.Олимжон МФЙ Зилолбулоқ кўчасида жойлашган 43-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув ...

Жиззахда қарздор миб ходимининг бошига тош билан урди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани фуқароси уйига қарзларини ундириш мақсадида келган МИБ ходимининг бошига тош билан урди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизматига асосланиб «Дарё» ...

Жамоат ҳожатхоналаримиз ободми?

Бундан 15 йил аввал BBC сайтида Ўзбекистонга саёҳат қилган исроиллик туристнинг мақоласини ўқигандим. (more…)