МХХ полковниги Шарифхўжаев қамалди

arrestЎзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи, 50 ёшли полковник Жавдат Шарифхўжаев ноқонуний тадбиркорлик, коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда “Озодлик” радиоси хабар тарқатди.

Шарифхўжаев Тошкент вилояти Бекобод туманидаги хавфсизлик идоралари собиқ ходимлари сақланадиган қаттиқ тартибдаги 64/21-сонли жазони ижро этиш муассасасига юборилгани айтилмоқда.

Унинг устидан ҳукм ўтган йил охирида Ўзбекистон Ҳарбий судининг ëпиқ мажлисида ўқилган.

Жавдат Шарифхўжаев Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари, генерал Ҳаëт Шарифхўжаевнинг укасидир.

Бўлишинг: