Ўзбекистон яна иқтисоди эркин бўлмаган давлатлар қаторида

indexofeconomicfreedomАҚШнинг The Heritage Foundation стратегик тадқиқот маркази The Wall Street Journal газетаси билан ҳамкорликда 2015 йилги “Иқтисодий эркинлик индекси”ни эълон қилди.

The Heritage Foundation экспертлари иқтисодий эркинлик деганда, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш, тарқатиш ва истеъмол қилишда давлат аралашуви ёки тўсқинлигининг йўқлигини назарда тутишган. Марказ давлатлардаги иқтисодий эркинлик таҳлилини 1995 йилдан бери ўтказиб келади. Иқтисодий эркинлик даражаси ўнта мезон асосида белгиланади: бизнес, савдо, молия сектори, инвестициялар, меҳнат эркинлиги, монетар ва фискал эркинлик, мулк ҳуқуқи кафолати, давлат харажатлари ва коррупциядан холилик. Рейтингда қилиб, “иқтисоди мутлақ эркин” давлатга 100 балл, эркин бўлмаганга эса 0 балл берилади.

Жорий рейтингда барча мамлакатлар эгаллаган ўрнига мувофиқ бешта шартли гуруҳга ажратилган: “эркин”, “асосан эркин”, “ўртача эркин”, “асосан эркин бўлмаган”, ва “эркин бўлмаган”. Муаллифларининг фикрича, иқтисоднинг эркинлиги ва унинг ривожланиш муваффақияти бир-бирига боғлиқ бўлиб, рейтингда бунга гувоҳ бўлиш мумкин.

Қайд этилишича, ўтган йил давомида дунёдаги иқтисодий эркинлик билан боғлиқ вазият бироз яхшиланди. Дунё бўйича иқтисодий эркинлик кўрсаткичи ўртача 0,1 га ўсди ва 60,4 баллга етди, бу кузатувлар бошланган 1995 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Ушбу кичик ютуқ савдо ва пул-кредит эркинлигининг, коррупциядан холиликнинг ортгани билан изоҳланмоқда. Жорий рейтинг 186та давлатни қамраб олган, бироқ улардан 178тасига балл берилди. Қолган давлатлар бўйича ишонарли статистик маълумотлар етарли даражада қўлга киритилмаган.

Рейтингнинг “иқтисоди эркин” мамлакатлар гуруҳига 80дан юқори балл олган беш  мамлакат киритилди: Гонконг, Сингапур, Янги Зеландия, Австралия ва Швейцария. Осиёнинг етакчи молиявий ва савдо марказларидан бири ҳисобланувчи Гонконг 89,6 балл тўплаб, бу сафар ҳам биринчи ўринни эгаллади. Гонконгга бизнес эркинлиги бўйича энг юқори – 100 балл берилди.

70 баллдан юқори тўплаганлар эса “иқтисоди асосан экрин” бўлганлар гуруҳига киритилди. Мазкур гуруҳдаги илк бешликни Канада, Чили, Эстония, Ирландия ва Маврикий эгаллади. Бу гуруҳга собиқ совет мамлакатларидан Эстония (умумий рейтингдаги ўрни – 8), Литва (15) ва Грузия (22) киришга муваффақ бўлди.

Рейтингнинг 36-ўрнидан то 90-ўрнигача бўлган қисми “иқтисоди ўртача эркин” мамлакатлар гуруҳидан иборат бўлиб, уларга 60дан юқори балл берилган. Қозоғистон (69) ва Қирғизистон (82) ана шу гуруҳдан ўрин олди.

Тожикистон эса “иқтисоди асосан эркин бўлмаган”лар гуруҳига киритилди – 140-ўрни. Россия Тожикистондан ҳам паст ўринни эгаллаган – 143.

“Иқтисоди эркин бўлмаган”лар гуруҳида собиқ совет мамлакатларидан тўрттаси бор: Беларусь (153), Ўзбекистон (160), Украина (162) ва Туркманистон (172). Туркманистондан кейинги ўринларни Экваториал Гвинея, Эритрея, Зимбабве, Венесуэла ва Куба банд этган. Энг охирги ўринни эгаллаган Шимолий Корея 100 баллдан атиги 1,3 тўплади.

Ўзбекистон ўтган йилги кўрсаткичини ўртача 0,5 га яхшилаб 100 баллдан 47 тўплади. Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистонда сўнгги беш йил ичида иқтисодий ислоҳотларда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда, аммо бу мамлакатнинг “иқтисоди эркин бўлмаган”лар гуруҳидан чиқишига етарли бўлмади. Бу йилги рейтингда Ўзбекистон “инвестициялар эркинлиги” бўйича умуман балл ололмади. “Бизнес эркинлиги” (-73,1), “фискал эркинлик” (-90,2), “давлат харажатлари” (-67,3) кўрсаткичлари ёмонлашган.

Бу сафарги рейтингда Афғонистон, Лихтенштейн, Ироқ, Сомали, Косово, Судан, Ливия ва Сурияга ҳеч қандай ўрин берилмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“навоийда бензин муаммоси қачон ҳал бўлади?”

  ​"Навоий вилоятида бензин муаммоси қачон ҳал бўлади? Эрталаб соат 7:00 дан бери 40 градус иссиқда ўтирибмиз. Бу йил давомида кузатилаётган ҳолат. Навоий шаҳридаги ...

Ҳайдовчилар норози. урганчдаги пулли автотураргоҳларни ким тартибга солади?

Бу савол Урганч шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари томонидан бот-бот янграмоқда. Сабаби, уларнинг кўпчилиги у ердаги деҳқон бозори ва йирик савдо мажмуалари яқинидаги пулли ...

Қачонгача амалдорлар ўз халқини, президентини алдаш, кўзбўямачилик қилиш билан шуғулланади?

Ҳурматли амалдорлар! Биламан мени жуда ёмон кўрасиз, лекин бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман... Хуллас, эътибор бердингизми йўқми билмадим, лекин халқ сизларга ишонмай ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400