Астанада ўзбеклар TOYOTA учун ўз фарзандини сотмоқчи

babe-for-saleҚозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўзларининг янги туғилган фарзандларини Toyota Camry автомобилига алмаштиришга уринган эр-хотин қўлга олинди. Бу ҳақда NewTimes.kz хабар берди.

Аёлнинг ёши 25 да, эркак эса 29 ёшдалиги аниқланган. Уларнинг иккаласи ҳам Ўзбекистонда туғилган. 3,8 килограм оғирликдаги соғлом ўғил бола 27 январь куни туғилган. 29 январь куни бола эвазига олинган автомобиль учун ишонч гувоҳномаси нотариус орқали расмийлаштирилгач, эр-хотин қўлга олинган.

Ҳозирда чақалоқ шифохонада сақланмоқда. Қўлга олинганлар эса вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб борилган. Полициянинг аниқлик киритишича, аёл ишсиз бўлган, эркак эса Остонадаги корхоналардан бирида ишлаган. Ушбу ҳолат юзасидан «Вояга етмаганларни сотиш» бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёев:қора бозорда иш қиладиганларга жуда қаттиқ жазо берамиз

«Фуқароларимиз солиқ тўлашдан манфаатдор бўлиши керак. 2019 йилдан жорий этиладиган солиқ концепцияси солиқ юкини камайтириш, содда солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Бу ...

Эрдўғоннинг партиядоши ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда ёрдам беради

Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун расмий Анқара томонидан Содиқ Бадак номзоди таклиф қилингани маълум бўлди. Содиқ ...

Ароқ дўконлари ўғил-қизларингизнинг мактабларига яқинлашади, катта-катта супермаркетларда ҳам ароқ сотилади

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича 200 метрдан ортиқ радиусда (ҳозирда бу масофа 500 метрни ташкил этади) ...