Ўзбекистонда илк интернет- телеканал ишга тушади

Ўзбекистонда илк интернет- телеканал ишга тушади

Ўзбекистондаги илк Sevimli TV март интернет телеканали март ойидан ўзининг техник эфирини бошлайди, дея хабар берди uz24.uz.

Каналнинг 20 соатлик эфирида информацион, маданий-маърифий ва мусиқий-кўнгилочар кўрсатувлар, ток-шоулар, тижорат дастурлари, серилаллар ва бадиий фильмлар намойиш этилади.

Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциациясининг хабарига кўра, Лойиҳа Тошкент шаҳридан ташқари Андижон YoTRK, Қўқоннинг Muloqot TV, Бухоронинг Istiqlol TV, Jizzax TV, Қаршининг Nasaf TV, Самарқанднинг STV, To‘rtko‘l TV ва Nukus TV каби ҳудудий телестанцияларни ҳам ўз қамровига олган.

Мазкур лойиҳага ҳудудий телестанциялар фаолиятини ривожлантириш, уларга Ўзбекистон манфаатларига мос келадиган лицензион телевизон контентни шакллантириш, уни ўзаро алмашиш ва узатишда, шунингдек, лойиҳа доирасида ўз-ўзини молиявий таъминлаш ва харажатларини қоплашга кўмаклашиш ва бундан ташқари муаммоларни ҳал этишда нодавлат телестанцияларга консултатив, ҳуқуқий ва техник ёрдам кўрсатишни мақсад қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови