“Ўзбекистон темир йўллари” давлат компанияси Германиянинг “DB International” компанияси билан “Қарши – Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш” лойиҳасини амалга оширишга қаратилган шартномани имзолади.
Шартномага асосан германиялик мутахассислар Қарши – Термиз темир йўлини электрлаштириш ишларида иштирок этиши кутилмоқда. Улар томонидан инжиниринг ва темир йўл участкасини электрлаштириш бўйича консалтинг хизматлари амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида 325 километрлик Қарши – Термиз темир йўлини электрлаштириш режалаштирилган.