Россия ва Ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 31 %га пасайди

import-exportЖорий йилнинг икки ойида Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси пасайгани қайд этилди.

Россия Федерал божхона хизмати маълумотига кўра, 2015 йилнинг январь-февраль ойларида Қозоғистон билан товар айланмаси 22 фоизга пасайган. Ўтган йилнинг дастлабки икки ойида Россиядан Қозоғистонга экспорт ҳажми $1939,8 млн.ни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич $1544 млн.га тенг бўлди. Қозоғистондан Россияга импорт ҳажми эса $850 млн.га тенг бўлди (ўтган йилнинг январь-февралида – $1128,6 млн.).

2015 йилнинг йилнинг январь-февраль ойларида Россиянинг Ўзбекистон билан товар айланмаси ҳажми 31 фоизга пасайган. Россиядан Ўзбекистон экспорт ҳажми $302,4 млн.га (ўтган йилнинг шу даврида – $411,8 млн.), Ўзбекистондан Россияга импорт ҳажми эса $78 млн.га ($139,7 млн.) тенг бўлди.

Россиянинг Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан товар айланмаси асосан Россия экспорти билан белгиланади. Жорий йиднинг илк икки ойида Россиянинг Қирғизистонга экспорт ҳажми 12 фоизга ($292,9 млн.дан $258,8 млн.га), Тожикистонга 6 фоизга ($114,7 млн.дан $107,5 млн.га), Туркманистонга 20 фоизга ($144,3 млн.дан $116,4 млн.га) пасайган.

Федерал божхона хизмати маълумотига қараганда ўтган икки ойда Россиянинг умумий ташқи товар айланмаси ҳажми 83,9 миллиард долларга тенг бўлди. Ўтган йилнинг шу даври билан таққосланса, бу 28,8 фоизга камдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда “снос” сабабли 436 нафар тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатди

Қашқадаёрда "снос"лар тадбикорлик фаолиятига ҳам жиддий зарар етказган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ ёзмоқда.  Жорий йил 27 август куни Сенат раиси Танзила Норбоева Қашқадарёга ...

Абдусалом азизов яккабоғга борди

Кеча 27 июль куни кечки пайт ДХХ раиси Абдусалом Азизов Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманининг “Эски Яккабоғ” ҳудудида бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят масъуллари билан мулоқот ...

Эйфория даври тугаяптими?

Тадбиркор ва молиячи Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон иқтисодиётида юз бераётган айрим трендларнинг бир нечтасини санаб ўтибди. Ўзимиздан қўшимча қилиб 11-трендни — мамлакатдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400