Россия мухолифати АҚШдан янги санкциялар истамоқда

Россия мухолифати АҚШдан янги санкциялар истамоқда

Москвада ўлдирилган мухолифат лидери Борис Немцовнинг сафдошлари АҚШга мурожаат қилиб, улардан Россия телевидениесининг “пропагандачиларига” қарши санкция жорий қилишга чақирди. Мухолифат фаолларига кўра, пропагандачи журналистлар уюштирган қоралама кампанияси февраль ойида Немцовнинг ўлдирилишига олиб келган.

Мухолифатчилардан Владимир Карамурза ва Михаил Касьянов 23 апрель куни АҚШ конгресси вакиллари билан учрашиб, саккиз нафар тележурналистни “Магнитский акти” доирасида қора рўхатга киритишни сўрашмоқчи. “Магнитский акти” Россияда инсон ҳуқуқларини бузганларни жазолашни кўзда тутади.

Мухолифатчилар жазолашни сўраётганлар орасида телебошловчи ва Russia Today давлат ахборот агентлиги раҳбари Дмитрий Киселёв ва телебошловчи Алексей Пушковлар бор. Пушков парламент аъзоси ҳамдир ва Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари боис аллақачон санкцияга тортилган.

Икки мухолифатчи бугун АҚШ Ҳелсинки коммиссиясида конгресс вакиллари Эд Ройс ва Рожер Викер билан учрашади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ва тожикистон «мусулмонларни қайта тарбиялаётган» хитойни қўллаб-қувватлади

БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашида Хитой томонидан Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Хитой ҳукумати ушбу ҳудудда ўзгача сиёсат юритмоқда ва ...

Тожикистонда  “дирижёрли оркестр”га ўхшаш сайловлар ўтди

Тожикистонда 1 март куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакат сайлов комиссиясидан маълум қилишларча, сайловда сайловчиларнинг 81,4 фоизи иштирок этган. Тожикистон ...

Путин пора берувчи ва олувчиларга бериладиган жазони юмшатди

Россия президенти Влaдимир Путин порa олувчилaр вa берувчилaргa нисбатан белгиланадиган жaзо кўлaмини пaсaйтириш ҳaқидaги қонунчилик​ ўзгaртишлaрини тaсдиқлaди. Жиноий ҳaмдa ...