АҚШ элчихонаси Андижоннинг 10 йиллигига боғлиқ баёнот тарқатди

andijan-2005Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Андижон воқеаларининг ўн йиллиги муносабати билан баёнот тарқатди.

2005 йил 13 майда Андижонда юз берган воқеаларнинг ўн йилиги муносабати билан Америка Қўшма Штатлари ўша воқеалар туфайли ҳалок бўлган ёки жабр чекканларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Биз Ўзбекистон билан кўплаб муштарак мақсадларга эгамиз ҳамда жавобгарлик, ярашув, демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни рағбатлантиришга содиқ қоламиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро мажбуриятларини тўлиқ бажаришга чақиришда давом этмоқда”, – дейилади баёнотда.

Халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон ҳукуматини 2005 йилнинг 13 май куни Андижонда тинч намойишчиларга нисбатан қурол қўллаганликда айблаб келади. Расмий маълумотларга кўра, ўша куни Андижон воқеаларида 187 киши ҳалок бўлган ва ўлганларнинг кўпчилиги қуролли шахслар бўлган. Ўзбек ҳукумати ушбу воқеалар бўйича халқаро мустақил текширув ўтказилишини рад этиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугуннинг хабарлари: у. ҳақназаров ошкор бўлдими? атамбаев тошкентга келди (аудио)

Пайариқда 100 ёшдан ошган онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди

Пайариқ тумани адлия бўлимига тумандаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Йўлтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Пўлат Шерқулов 1919 йилда туғилган онаси Хурим Умированинг ёши ...

“ташаббус гуруҳи” фаолиятидан

Биз шу йил март ойи учинчи ўнкунлигида “Диққат: таклиф” рукни остида туркум мақолалар эълон қилган эдик.  Шунга кўра, аввал хабарлаганимиздек, мақолаларда биз томонимиздан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400