“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонда газ қазишни 4 бараварга кўпайтирмоқчи

Россиянинг”ЛУКОЙЛ” ширкати Ўзбекистонда қазилаëтган газ миқдорини 2018 йилга қадар тўрт бараварга ошириш режасида.

“Биз ҳозирда йилига 4 миллиард куб метр газ қазиб олаяпмиз¸ 2018 йилга бориб 16 миллиард куб метр газ олишни режалаяпмиз”¸ деди”ЛУКОЙЛ” президенти Вагит Алекперов “Россия 24″ телеканалида қилган чиқишида.

Алекперовга кўра¸ қазиб олинаëтган газнинг ҳаммаси ширкат лойиҳалари доирасида “Ўзбекнефтгаз” давлат компаниясига сотилади¸ бу ширкат эса¸ газнинг ҳаммасини Хитойга сотади.

Марказий Осиё – Хитой газ қувурининг янги тармоғи ишга туширилиши ортидан Ўзбекистон Хитойга бир йилда 10 миллиард куб метр газ сотишни режалаштирган.

Ўзбекистон ҳудудидаги газ лойиҳаларининг Корея банклари бераëтган кредитлар ҳисобига молиялаштирилаëтганини таъкидлаган”ЛУКОЙЛ” президенти бу лойиҳалардан келаëтган маблағ барқарор сармоя сиëсатини олиб боришга имкон беради.

Дунёнинг газ қазиб олувчи энг йирик давлатлар йигирмалигига кирувчи Ўзбекистонда йилига 55-60 миллиард куб метр газ қазиб олади. Тошкент расмийларига кўра, табиий газ экспорти ҳажми 10-13 миллиард куб метрни ташкил қилади, қазиб олинган табиий газнинг асосий қисми эса ички истеъмол учун ишлатилади.

Шунга қарамасдан, Ўзбекистон аҳолисининг аксар кўпчилиги қиш мавсумини газ тақчиллиги вазиятида ўтказмоқда. Кейинги 4-5 йилнинг воқелигига айланган бу муаммо, жорий йилда, айниқса, кескинлашганини кузатиш мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Nike компанияси россияни бутунлай тарк этганини эълон қилди

Американинг кийим-кечак ва пояфзал ишлаб чиқарувчи Nike компанияси 23-июнда Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. ...

Мирзиёевдан ҳайфсан олган, бахтиёр абдусаматов катта миқдордаги пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди. Бахтиёр Абдусаматов Хабарда  ёзилишича, Б.Абдусаматов ...

Германиялик инвестор термизда қуриб битказаётган уйини сотолмаяпти

Асли келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Германия фуқароси Абдул Ваҳоб Қаюмий Сурхондарё вилоятига сармоя киритган йирик инвесторлардан бири ҳисобланади. У ижрочи директорлиги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400