“Қибрай туман гази лимитини қандай тўлдиради?”

 

​​”Ассаллому алайкум ҳурматли Шавкат Миромонович! Мен сиздан илтимосим, газ масаласи буйича адолат қилиб беришингизни сўрайман.

2017 йил март ойида хонадонимга газ инспекторлари келишди ва “газ ҳисоблагич ишламаяпти”, деб айтишди. Сўнгра мен 17 мартда Қибрай туман газ идорасига ариза ташладим. Орада уйимга инспекторлар яна келишди ва “янги ҳисоблагич олинг, бу ишламайди”, дейишди. “Лекин, мен ҳисоблагични давлат стандартидан ўтказганман-ку” десам ҳам, “ишламайди”, деб мендан 400.000 сўм олди ва “янги ҳисоблагич олиб келиб ўрнатиб бераман”, деб айтди.

Орадан йигирма кунлар ўтди инспектордан дарак бўлмади. Кейин мен маҳалламиздаги сўзи ўтадиган бир инсонга айтувдим, эртасига пулимни ташлаб кетди. 18 апрелда хонадонимга Қибрай туман газидан 2 инспектор келишди. Ҳисоблагични ечишди, ечганда ҳисоблагичнинг фильтри йўқ экан. Улар “газ бўлимига олиб боринг”, дейишди ва далолатнома ёзиб беришди. Шу заҳоти мен газ бўлимига бордим. У ерда менга жуда кўпол муомала қилиб, жеркиб “ҳисоблагични орқага айлантиргансиз”, деб Далолатномага 5011443 сўм жарима ёзиб берди. “Кўлингиздан келганини қилинг, борган жойингизга боринг”, деб ўшқирди.

“Икки кунда тўламасангиз, судга бераман”, деди. Кейин уйимга газ инспекторлари келиб, мендан “4 млн беринг жуда бўлмаса”, дейишди. Мен “нима учун беришим керак?” дедим. Буларни қиладиган ишлари менга маълум – газнинг сезонини ўтказиб, ҳар бир парники борлар билан келишиб пул олади, хонадон эгаларидан ҳисоблагичингиз яроқсиз, деб жарима солиб, 800 000 ва ундан кўп миқдорда ёзиб кетишади, аслида хонадон эгасидан 300.000 сўм олишади чўнтагига. Давлатга 150.000-200.000 сўм тўлаттиради кассага.

Парникчилардан ундирадиган пул миқдорини айтмасам ҳам бўлади. Қибрай туман гази лимитини тўлдириш учун шунақа йўлга ўтишган. Мен пенсионерман бундай ҳолатлар маҳалламизда, туманимизда сон-саноқсиз. Адолат йўқ, деб, бефойда, деб, бечора халқ ишончсизлигидан жим ўтирибди. Ҳаммасига ўзим гувоҳман”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-gaz/28571426.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“конвертация очилса¸ бир доллар 10 минг сўмга сакраши мумкин”

  Август ойидан бошлаб қора бозорда арзонлай бошлаган АҚШ доллари нархи 14 август куни 7500 сўмга тушди. Айни шу куни мамлакат тижорат банклари юридик шахсларга ...

Сурхондарёнинг сариосиё тумани ҳокимлиги диққатига!!!  мактаб юзини кўрмаётган бола

Биз мақтанишни, умуман бошқаларга яхши кўринишдек иллатни қаердан бунча юқтириб олганмиз, билмайман. Аслида, бошқаларга яхши кўриниш иллат эмас. Лекин мақтовлари оширилиб ...

Самарқанд ҳокими одамларни пахта теримга мажбурий чиқаришни буюрди

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев 1 август куни кечаси соат 10 да вилоятдаги корхона, ташкилотлар, бюджет идоралари раҳбарларини чақириб, шошилинч йиғилиш ўтказган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400