“Мен сизларга Фарғона вилояти Сўх туманидан ёзмоқдаман. Мен Фарғонага кўп қатнайман. Йўл масаласи жуда чатоқ. Ўзбекистон чегарасида соатлаб туришга мажбурмиз.
Айни пайтда ҳам шу чегарада турибмиз. Тошкент вақти билан софт 11 келганмиз. Ҳозир мана соат 17:30 бўлди. Ҳамон турибмиз. Чегарачилар ҳар бир машинани текширади. Уларга нимадир десангиз, улар сизга қараб бақиради.
Қирғизистондан ўтганимизча жуда қийналиб кетамиз. Қирғизистон чегарачиларига камида 20 сомдан тарқатамиз Ўзбекистон чегарасига етганча. Вазият жуда ёмон. Халқ қийналмоқда. Мен ҳозир беморни Фарғона касалхонасига олиб кетмоқдаман. Лекин барибир соатлаб кутмоқдамиз. Юк машиналари 4-5 кунлаб туради чегарада. Қачонгача бундай ҳолат давом этади? Янги ҳукумат сўхликлар ҳақида ҳам ўйлаб бошлайдими?”