11 йиллик сиёсий тутқун Аъзам Фармонов озодликка чиқарилди

11 йиллик сиёсий тутқун Аъзам Фармонов озодликка чиқарилди

“Эзгулик” Инсон ҳуқуқлари жамияти раисаси Васила Иноятова хабар тарқатишича, 2006 йилдан буён тутқинликда сақланган инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармонов озод этилган.

Мақола Би-Би-Си сайтидан олинди

Аъзам Фармонов 3 октябрь куни Қорақалпоғистондаги “Жаслиқ” номи билан танилган қамоқхонадан қўйиб юборилган, уни “Эзгулик” фаоллари Васила Иноятова ва Абдураҳмон Ташанов кутиб олганлар.

Васила Иноятова Фейсбукдаги саҳифасида Аъзам Фармонов билан бирга тушган фотосуратини эълон қилган.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг аъзоси Аъзам Фармонов товламачиликда айбланиб, 2006 йил 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

2016 йилнинг майида жазо муддати тугаш арафасида унга қамоқхона ички тартибини бузганлик айби билан 5 йилу 26 кун муддат қўшиб берилган.

Бундан олдин фаолларга Аъзам Фармонов билан учрашишга изн берилган.

Сиёсий тутқун Аъзам Фармоновнинг озодликка чиқарилиши БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистонга сафари пайтига тўғри келган.

Халқаро ташкилотлар охирги 1 йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш борасида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилганини эътироф этадилар.

Ҳукумат мулозимлари сиёсий маҳкумлар мавжудлигини тан олишмаса-да, халқаро миқёсда энг узоқ вақт қамоқда сақланган деб кўрилган сиёсий тутқунлар Самандар Қўқонов ва Муҳаммад Бекжон озодликка чиқарилдилар.

Халқаро ташкилотлар таниқли фаоллар Аъзам Турғунов, Дилмурод Саййид, Солижон Абдураҳмоновларнинг сохта айбловлар билан қамоқда сақланаётганига ишонадилар ва Ўзбекистон ҳукуматидан уларни ҳам озод этишга чақириб келадилар.

Бир кун олдин Президент Мирзиёевнинг янги амнистия ҳужжатини тайёрлашга доир фармойиши эълон қилинди.

Ўзбекистон президентининг ушбу фармойиши сафарги афв диний-сиёсий айбловлар билан қамалган инсонларнинг ҳам озод этилишларига умидларни уйғотган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанд вилоятидан 163 минг 453 нафар фуқаро чет давлатларга иш излаб чиқиб кетган

Самарқанд вилояти прокурори Фарҳод Зуфаров вилоят аҳолисининг иш билан таъминланиш даражаси ҳақида маълумот берар экан, қайси туманда нечтадан ишсиз фуқаро борлигини айтиб ...

Ўзбекистон спорти: 2017 йилнинг ёдда қоларли 17 воқеаси

Ўзбекистон спортида 2017 йил нималар билан ёдда қоладиган бўлди (more…)

Меҳнат вазирлиги тиззасигача сувга тушиб турганлар юзасидан суриштирув бошлади

Меҳнат вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалган тиззасигача сувга тушиб турган 6 киши юзасидан маълумотлар ҳақида хабар беришни сўради, дея ёзмоқда «Газета.uz» ...