Ўзбекистонда интернет тезлиги нега бунча суст?

Қудрат БобожонФото муаллифлик ҳуқуқиCOURTESY

Интернет юкланиш тезлиги бўйича эълон қилинган янги рейтингда Ўзбекистон Тожикистон билан бирга энг қуйи йигирмаликдан жой олган иккита Марказий Осиё давлати бўлишган.

Ҳатто, шунда ҳам, Тожикистон 177-ўрин билан Ўзбекистондан бир поғона юқори натижа қайд этган.

Ўзбекистон эса, дунёнинг янги халқаро тадқиқот қамраб олган 189 давлати орасидан 178-ўринни эгаллаган.

Айни ўринда таъкидлаш жоиз, интернет юкланиш тезлиги бўйича бир неча ўн йиллик урушлар ичида бўлган Афғонистон ҳам бу икки минтақа давлатидан анчайин яхши натижа кўрсатган. Рўйхатда 150-ўринда келган.

Бу ҳақда Буюк Британиянинг етакчи cable.co.uk маслаҳат хизмати хабар берган.

Суҳбатимизга мана бу линк орқали қулоқ тутинг.

Қудрат Бобожон: Ўзбекистонда Facebook аъзолари сони Мисрдагидан тез кўпаймоқда

Мирзиёев Ўзбекистонда блокланган сайтлардан хабар ўқияптими?

Айни шу хабарда келтирилган таҳлил ва тафсилотларга таянилса, Ўзбекистонда интернет юкланиш тезлиги сониясига 0,76 Мбитни ташкил этади.

Рўйхатда номлари келтирилган қолган МДҲ давлатлари билан таққосланганда, бу – энг паст кўрсаткич экани маълум бўлган.

Интернет юкланиш тезлиги бўйича 82-ўрин(4 Мбит/с) билан Марказий Осиё Қозоғистон илғорлик қилган.

Туркманистон 142-ўрин (1.4 Мбит/c) ва Қирғизистон 166-ўрин (0.98 Мбит/c)ни эгаллаб, минтақада юқори учликка киришган.

МДҲ давлатлари орасидан эса, Латвия 6-ўрин билан энг яхши натижани қайд этган.

Латвияда ҳозир интернет юкланиш тезлиги сониясига 30.36 Мбитдан иборат экани маълум бўлган.

Россия эса, янги рўйхатда 43-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлган.

Рейтингда дунёнинг 189 давлати орасидан Сингапур илғорлик қилган, энг қуйи ўринни эгаллаган давлат эса, низолар ва очарчилик гирдобида бўлган Яман бўлиб чиққан.

Яманда жорий пайтда интернет юкланиш тезлиги 0.34 Мбит/c ни ташкил этган.

Бу амалда нимани англатиши ҳам шу рўйхатнинг ўзида мисол билан келтириб ўтилган.

Дейлик, яманлик интернет фойдаланувчиси ҳажми 7,5 ГБ бўлган Full HD фильмини юклаб олмоқчи бўлса, бунинг учун унга оз эмас, кўп эмас, нақ 2 кун 2 соату 2 дақиқа 28 сония керак бўларкан.

Би-би-си Ўзбекистон дохил Марказий Осиё давлатларидаги тилга олиб ўтилган вазият сабаблари борасида фикрларини билиш учун ҳозир Европада яшаб, фаолият олиб бораётган асли ўзбекистонлик интернет билағони Қудрат Бобожонга мурожаат қилди.

http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-40902451

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“достонбек мактабда ҳеч ким билан урушмаган”

13 октябр куни Москвада ўткир тиғ ёрдамида ўлдирилган Достонбек Адҳамов ҳаётда ўта ювош бўлган. Синфдоши Ҳалилжоннинг Би-би-сига айтишича, Достонбек мактабда ҳеч ким билан ...

Тошкент вилоятида ўқитувчилар обунага мажбурланиб, пулини ота-оналардан ҳам йиғиб олишмоқда

2018 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий назорат Хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги 31-мактабнинг ...