Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?

Таҳририятимизга Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи Аҳмаджон Холбўтаевдан шикоят хати келиб тушди.

Мен Гулистон тумани Зарбдор маҳалласидаги намунавий уйда яшайман. Намунавий уй 2011 йилда қурилган. Ушбу мурожаатни маҳалламизда яшовчи барча оиланинг номидан йўлламоқдаман.

Мурожаатимнинг мазмуни шундан иборатки, мана, 6 йилдирки, кўчамизга асфальт ётқизилмаган.

Ёзги мавсумда чанг кўтарилиб аҳолининг, айниқса ёш болаларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Қишки мавсумда йўлда сув тўпланиб, лой кечиб юришимизга тўғри келмоқда.

Ёш болалар боғча-мактабга боришга жуда қийналмоқда. Гулистон туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга бир неча йилдан бери мазкур муаммо бўйича мурожаат қилиб келмоқдамиз. Мана, 6 йилдирки бир хил гап: «йул дастурга киритилган, яқинда бўлади», деб такрорлашдан чарчашмаяпти.

Ахир намунавий уйлар қурилган маҳалла намуна бўлиб туриши керак эмасми? Илтимос, мазкур масалини KUN.UZда ёритиб чиқарсаларингиз.

Таҳририятдан: Гулистон тумани ҳокимлиги мутасаддиларини ушбу муаммога жиддий ёндашишларини истар эдик. Чунки намунали уйлар массиви қурилаётганда унинг кўчаларини ободонлаштиришни маҳаллий ҳокимликлар ўз зиммасига олиши, лойиҳа тасдиқлангач, бунга яраша пул ҳам ажратилган бўлишини барчамиз жуда яхши биламиз.

http://kun.uz/news/2017/08/20/guliston-tumanidagi-namunali-ujlarning-namunasiz-kucalari-mutasaddilar-bunga-nima-dejdi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ихтиёр абдуллаевнинг жиноий уюшмаси аъзоларига нисбатан айблов ҳукми эълон қилинди

Бугун, 2019 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Харбий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг (ДХХ) собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва у ...

Андрей кубатинга озодлик!

Андрей Кубатин 130 йил ўриснинг қош –қовоғиға қараб яшадик. 130 йил ўрис кечмиши, адабиёти, саънати, маъданиятини...улуғлаб яшадик. 130 йил Тангрини тан олмай яшадик. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400