“Ёшлар Иттифоқи” раҳбарининг қўлидан келгани “Камолот ФМ”ни ёпиш бўлди, холос”

“Мирзиёевнинг “Ёшлар Иттифоқи” ёшларнинг муаммоларини эшитяптими ўзи?!”

“Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар. Шу давлатнинг эркин фуқа​-роси сифатида, юртимизда бўлаётган катта ўзгаришлардан беҳад хурсандман! Ютуқ бор жойда, албатта, камчилик ҳам бўлади. Бу гапларим бевосита яқинда ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва бу ташкилотнинг раиси Қаҳрамон Қуронбоевга тегишли.

Камолот ЙИҲ тугатилиб, ўрнига Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ташкил қилингандан кейин бу янги тизимда ишловчи ташкилотга бўлган қизиқишим ортди. Лекин юртбошимиз айтган ёшларнинг дардини, муаммоларини ҳал қилувчи ва ёшлар ҳаётида муҳим ўрин тутувчи бу ташкилот ёшларнинг муаммоларини эшитяптими ўзи?!

1. Камолот ЙИҲ нинг ташаббуси билан очилган ва қисқа муддатда ёшлар ва биз тингловчилар қалбига ўзига хос дастурлар (ишонинг бунақа саҳифа ва қизиқарли лойиҳаларни бошқа радиода эшитмаганман) орқали кириб келган ФМ 90.8 даги “Камолот ФМ” радиосини ишлаб турган жойида тўхтатиб қўйишди. Радионинг кейинги фаолияти ҳақида на оммавий ахборот воситалари на Иттифоқ ҳодимлари бирор сўз айтишмади. Ёки ҳисобида 200 миллиард пули бор ташкилотга бу радио ортиқча ҳаражатми?

Онлайн тарзда Жанубий Корея, Лондон ва АҚШда ўз тингловчиларини топиб улгурган бу радио, жаноб Қуронбоев, сизга қизиқ эмасми? Ёки Президентимиз қурултойда танқид қилганларига бу радиони қайта ислоҳ қилиш ўрнига буткул йўқ қилдингизми? Сиз радио эшитадиган ёшдан ўтган бўлсангиз, унда радио ходимларида нима айб??? Уюшмаган ёшлар деб, ҳамма ёқда жар солиб, нега ўзингиз уларга ёрдам бермаяпсиз? Радиода адашмасам 70% ходимлар фаол ёшлар эдику?!

2. Яқинда юртимиз олийгоҳларида давлат тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Қанчадан-қанча ёшларимиз ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар сабабли гарчи 36 тадан саволларни барчасига тўғри жавоб берган бўлсада, контрактга қабул қилинди. Ҳарбий имтиёз бу алоҳида мавзу. Мен айтмоқчи бўлганим бу йил ўқишдан «йиқилган» ёшлар билан ким ишлайди? Ким уларга тўғри йўл кўрсатиб кейинги имтиҳонга қадар улар билан шуғулланади? Уюшмаган ёшлар қаердан пайдо бўляпти? Мана саволизга жавоб!

Сиз бўлсангиз вилоятларга бориб, эътибор беринг, фақат фаолларни рағбатлантириб, ҳақиқий уюшмаган ёшларни эмас (!) маҳалла, мактаб, коллежларнинг энг фаоллари билан учрашиб, чиройли суратларга тушиб байрам қилиб бермоқдасиз. Шу байрам билан уларнинг муаммолари хал бўлиб қолади деб ўйлайсизми?

Жиноят қилиб қамалган ёшлар, чет элга ишлагани кетаётган ёшлар, ўқишига контракт пулини топиб бера олмай ўқишдан ҳайдалган ёшлар…. нега улар билан учрашмайсиз. Тарғибот поездингизнинг рельслари уёқларга бормайдими?

3. Ўтказилган тадбирлар ва ундаги суратлар билан ижтимоий тармоқларни тўлдириб, биз мана шунақа ишлар қилмоқдамиз дейиш шарт эмас! Аслида, бу нарсаларни собиқ Камолот ЙИҲ фаоллари ҳам аъло тарзда амалга оширишган. Юртбошимиз айтганларидек, фақат чиройли чеҳралар ва ўзини ўзи мақтаганлар керак эмас. Сиз шундай қилингки, муаммоси ҳал бўлган ёшларнинг ўзи сизга рахмат айтиб, керак бўлса, қилган ишларингиз ҳақида фахрланиб, ижтимоий тармоқларда жар солсин! Сурхондарёда сиз рўмолини ечтирган аёллар ҳақида эмас!

4. Ҳурматли Қуронбоев, собиқ ташкилотдан қолиб кетган маблағга эски бинони қайта таъмирлаб, эски ходимларни сизга ёқмаганларини ишдан бўшатганингиз билан нима ўзгаради? Янги ташкилот иш бошлаганига 2 ой бўлди. Сиз бўлсангиз поездма-поезд вилоятлараро саёҳатдасиз. Шу 2 ой ичида қани кимнинг муаммосини хал қилиб бердингиз? Қани ким сизга раҳмат айтиб, ишингиздан жуда мамнунмиз, деб ташаккур билдириди? Аксинча, сизнинг қабулингизга киришнинг ўзи катта муаммоку! Юртбошимиз сизга ишонгандиларку: “Мана шу инсон энди менга ёшларимизнинг барча гапларини, муаммоларини етказади, деб”! Сиз бўлсангиз….

5. Хулоса ўрнида: Мустақил юртнинг озод фуқароси сифатида сўз эркинлиги ҳуқуқимдан фойдаланиб ичимдан ўтган кечинмалар орқали ҳеч кимнинг шахсиятига тегиш ниятим йўқ! Шунчаки, Юртбошимиз томонидан ёшларимизга берилган имкониятларда, уларнинг қийинчиликсиз фойдаланишларида, сиз уларни қўллаб-қувватланг, ҳурмати Қуронбоев жаноблари!”.

​———————————————————————-

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

avatar

Барча шарҳлар (3)

  • AKROM

    24,08,2017 21:00
    ASSALAMU ALAYKUM men bu Quranboyev saylangan kuni ozodlika u’z fikirlarimdi aytgan edim Qaxramon Kamolata bir ish qilmagan Yoshlar ittifoqida biror ish qiladimi .Xaqiqatan u insondi oldiga kirish u’rinbosarlari bilan gaplashish bir qiyin.Boshida bu vazifalarga yuragida u’ti bor yoshlarni tanlov asosida quyish lozim edi AFSUS
  • Аноним

    24,08,2017 22:22
    MİNG RAHMAT.haqiqiy MUAMMONİ KO’TARİB chiqdingiz.
    MEN YOLĞİZ ONAMAN.QİZİMNİ KONTRAKT PULİNİ TO’LASH UCHUN XORIJGA CHİQDİM.ISHLAB KONTRAKT PUL BERDIM.KAMOLOTGA MUROJAAT QİLDİM ÖSHA PAYTLAR ,BÖLMADİ.GULNORAOY PULLARNİ,KAMBAG’ALLAR PULİNİ OĞİRLAB KETTİ.
    MEN ESA MUHOJIRGA AYLANDIM.
    HOZİR XORIJDAMAN.ÖZBEKİSTONNİ QOLOQLIGIdan ajablanaman.
    Qanday ahvol?
    Oltin qazib oladigan mamlakat yoshları xoru zor.
  • Исмингиз

    25,08,2017 01:01
    Hamasini vaqt ko’rsatadi yana azgina sabr qiling Yoshlar Ittifoqi faoliyatini endi boshladi yutuqayam erishishi endi boshliydi

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kamolot-yoshlar-ittifoqi/28694780.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ҳар икки йилда бир мартадан ёнадиган бозор”

  "Бу видеони сизларга Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар бозоридан юбормоқдаман. Бу бозор яна ёниб кетди". Sizdan Telegram: "Ҳар икки йилда бир мартадан ёнадиган бозор" ...

“тошкент валюта расмий курсидан воз кечадиганга ўхшамаяпти”

  Ўзбекистон - Марказий банк биноси 17-24 июль кунлари Тошкентга сафар қилган Халқаро валюта жамғармаси махсус миссияси 24 июль куни Ўзбекистон ҳукуматининг валюта ...

Коррупцияга аралашиб қолган депутатлар аниқланди

Россиянинг Приморье ўлкаси прокурори вазифасини бажарувчи Вячеслав Шайбековнинг айтишича, ўтган бир йилнинг ўзида ҳудудда олти ярим мингга яқин қонунбузилиш ҳолатлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400