“Ўзбекистон иш топиб берса, қайтиб кетаман”

“Ўзбекистон иш топиб берса, қайтиб кетаман”

Каримовсиз ўтган сўнгги бир йил ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун қандай кечди? Ҳукуматнинг мигрантларга бўлган сиёсати ўзгараётгани уларга таъсир қилмоқдами?

Би-Би-Си шу савол билан Москвада меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ишчиларга мурожаат қилди. Уларнинг кўпчилиги ҳеч нима ўзгармаганини билдирди. Аксинча, хужжат муаммолари тобора ортмоқда.

Абдурасул ҳамма хужжатлари жойида бўлишига қарамай, полиция ходимлари тинч қўймаслигини билдирди.

“Хужжат қилсак ҳам, “проверкага кетдик” деб полиция бўлимига олиб боришади. Қанча вақтингизни олишади. Тушунишни хоҳлашмайди”, – дейди муҳожир.

Унинг айтишича, полициячилар миграция ҳисобига қўйилган жойида ишламаётгани учун эътироз билдиради.

“Ўзбекистон иш топиб берса қайтиб кетаман, – дейди Абдурасул. – Оила, бола-чақа ёнимда бўлади. Бу ерда ишлаб, буларга пул тўлагандан, чиқиндисини супуриб юргандан кўра, ўз юртимда ишлаганим яхши”.

Абдурасулнинг фикрлари акс этган видеони томоша қилиш учун линкни босинг

http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-41074151

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўра боболов ҳам президент гапига лоқайдлик қилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ташкилот раҳбарлари ва ходимларини кеча, 3 август куни соат 6:00 да М39 автомобиль йўли бўйлаб бегона ўтлардан тозалаш, гул экиш ва ...

Бош прокуратура 400 минг доллар пора билан ушланган бахтиёр абдусаматов иши ҳақида маълумот берди

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 2018 йил сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги пора билан қўлга олинганди. Баъзи ахборот манбаларида тарқалган хабарга ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? самарқанд ii (давоми)

 Алвидо: мен бутун оламни забт этдим.                            Эдгар Аллан По, “Буюк Темур” китобидан. Жомбой билан Самарқанд оралиғи 3 дақиқалик йўл. Яъни 6 километр. Биз ...