HRW инсон ҳуқуқлари ташкилоти делегацияси Ўзбекистонга борди


Делегацияга ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов раҳбарлик қилмоқда

Делегацияга ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов раҳбарлик қилмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти делегацияси Тошкентга борганини хабар қилди. Расмий хабарда айтилишича, делегация ҳукумат идоралари, суд, прокуратура ва куч ишлатар органлар вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабарида айтилишича, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилот вакиллари 2 сентябр куни Тошкентга борган.

Делегациянинг Олий Мажлис, Олий суд, Бош прокуратура, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Адлия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари билан учрашиши режалаштирилган.

​Daryo.uz нашрининг ёзишича, Human Rights Watch (HRW) вакилларининг республиканинг бошқа вилоятларига бориши ҳам кутилмоқда.

HRW ташкилотининг Тошкентда ваколатхонаси очилиши ва унинг вакиллари мамлакатга киритилиши ҳақида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Брюсселда ўтган “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгаши матбуот анжуманида маълум қилган эди.

Ўша кезда ташкилот делегациясининг август ойида Ўзбекистонга киритилиши айтилган эди ва делегацияга ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов раҳбарлик қилиши айтилган.

Абдулазиз Комилов: “Шунга ўхшаш бошқа ташкилотлар ҳам бизга келадилар, улар билан ҳамкорлик қиламиз, бизда кун тартибидан чиқаришга ёки яширишга ҳаракат қиладиган нарса йўқ”, деб билдирган.

Стив Свердлов Озодлик радиосига берган суҳбатида Абдулазиз Комиловнинг бу баёноти ўзи ва ташкилот учун янгилик бўлганини айтганди.

Свердловнинг билдиришича, ташкилот Ўзбекистонга киришга рухсат берилишини сўраб Тошкентга мурожаат қилган, лекин бу мурожаатга расмий жавоб ололмай келаётган эди.

– Бу каби баёнотларнинг берилиши Ўзбекистонда “музларни эритиш” каби муҳим жараённи бошлашга уриниш бўлаётганидан дарак беради. Ўзбекистонга БМТнинг инсон ҳуқуқлари Олий Комиссарининг ташриф қилгани, ҳозирча қоғозда бўлса ҳам суд ислоҳотини ўтказишга ҳаракат бўлаётгани бизни қувонтирмай қўймайди, – деганди Стив Свердлов.

17 июль куни Брюсселда ўтган “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгаши йиғилиши томонлар ўртасида Ислом Каримов вафотидан сўнг ўтказилган энг юқори даражали сиëсий сўзлашувлардир.

Унда Ўзбекистондаги демократия¸ инсон ҳақлари вазияти муҳокама қилинди, шунингдек, ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга оид келишувга ҳам эришилди.

Human Rights Watchнинг Тошкентдаги ваколатхонаси 1996 йилда очилган ва шундан сўнг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини кузатиб, таҳлил қилиб борган эди.

2005 йил Андижон воқеаларидан кейин расмий Тошкент бу ташкилот фаолиятига ўта тоқатсиз бўлди ва ташкилотнинг икки вакили Олег Воронцов ва Стив Свердловга акредитация бермади.

2010 йилнинг декабр ойида эса Адлия вазирлиги ваколатхонани ёпиш тўғрисидаги ариза билан Олий судга мурожаат қилди.

2011 йилнинг 9 июлида Олий суд НRW ташкилотининг Тошкентдаги идорасини тугатиш ҳақида қарор қабул қилганди.

https://www.ozodlik.org/a/hrw-inson-huquqlari-tashkiloti-toshkentga-bordi/28713697.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёда 20 дона nokia телефонини яширинча олиб киришга уринган фуқаро тўхтатилди

Сурхондарёнинг «Сариосиё» чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.М. 20 дона Nokia русумли телефон аппаратларини божхона назоратидан яширинча олиб ...

Ӯзбегимнинг шаънига доғ тушмасин!

Кӯпчилик марҳум президент Ислом Каримовнинг тӯнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бӯлган бойликлар ҳақидаги мақолалар илк бор хориж матбуотида ёритилганини яхши эсласа ...

Бутун аҳолиси “фақир” бўлган биздан бошқа давлат йўқ

Бир гуруҳ зиёлилар "фуқаро" сўзидан воз кечишни таклиф қилмоқда  Мустақиллик шарофати билан Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди, кўплаб давлатлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400