Тожикистон Роғун ГЭСини жаҳон бозорида облигациялар сотилиши ҳисобига қуради

Тожикистон Миллий банки давлат қимматбахо қоғозлари жаҳон бозорида сотилаётгани ва муваффақиятли дебют ҳақида маълум қилди.

Миллий банк сайтида эълон қилинган хабарга кўра, Тожикистон ишчи гуруҳи АҚШ, Англия ва Швейцариянинг йирик инвесторлари иштирокидаги роуд – шоуда қатнашди ва Роғун ГЭСи қурилиши мақсадида 500 миллион долларга тенг қимматбаҳо қоғозлар чиқарилиши ва сотилиши тақдимотини муваффақиятли ўтказди.

Мамлакат бош регулятори маълумотларига қараганда, облигацияларнинг 38%ни АҚШ инвесторлари, 24%ни Буюк Британия, 35%ни Европа Иттифоқи мамлакатлари, 3%ни Осиё сармоядорлари харид қилди. «Муваффақиятли музокаралардан сўнг Тожикистон давлат облигацияларини харид қилиш борасидаги инвесторларнинг аризаси 4,5 млрд. АҚШ долларгача кўпайди», – дейилади Миллий банк хабарида.

Миллий банк маълумотларига кўра, Тожикистон Ишчи гуруҳининг ташрифи мобайнида 300дан ортиқ йирик инвестиция компаниялари вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Тожикистон расмийлари Роғун ГЭСи қурилиши учун 1 миллиард долларга тенг қимматбахо қоғоз чиқаришга қарор қилди. Биринчи босқичда жаҳон бозорларида сотилиши учун 500 миллион долларлик облигациялар қўйилди. Тожикистон парламенти шу йилнинг 21 июль куни энергетика тармоғини молиялаштириш мақсадида давлат қимматбаҳо қоғозларини муаммолага киритиш тўғрисида ҳукумат таклифини қўллаб-қувватлади.

Мамлакат асосий энергетика лойиҳаси бўлмиш Роғун ГЭСи қурилиши учун 4 миллиард долларга яқин маблағ керак. Мамлакат Молия вазирлиги маълумотларига кўра, «Роғун ГЭС» ОАЖ акцияларининг сотилиши туфайли аҳолидан 80 миллион долардан ортиқ маблағ тўпланди. Бу йил давлат бюджетидан гидроэлектростанция қурилиши учун 2 миллиард сомонига яқин маблағ ажратилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баёнот (2018 йил 6 декабрь)

2018 йил 6 декабрь ​Биз Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф бўлган Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ  Демократик партияси (2018 йил 15-ноябрга қадар “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати) ...

Bmw ва volkswagen заводлари ўз фаолиятини тўхтатди

BMW ва Volkswagen Европадаги фаолиятини тўхтатди. Бунга Украинадан етказиб бериладиган эҳтиёт қисмларнинг етишмаслиги сабаб бўлган. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар ...

«қўйлиқ» бозори қачон тартибли бўлади?

Пойтахтимизнинг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ҳамда «Қўйлиқ-1» массиви бекати ўртасидаги бир-бирига ўтиш йўлакларида маҳсулотлар ёйиб ташланган. Бу ерда сотувчи ва хари­дорлар учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400