Ўзбекистонда «бюджет» ишчилари ёппасига пахтага чиқарилди

Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Андижон, Тошкент вилоятларида мактаб, коллеж, лицей ўқитувчилари, боғча тарбиячиларининг пахта теримига ётоққа жўнатилаётгани хабар қилинмоқда. Самарқанд ва Фарғона вилоятлардаги тадбиркорлар улардан пахта теримига бормагани учун пул йиғилаётганидан арз қилди.

Исмини ошкор этишни истамаган ўқитувчи, ўзи ишлаб турган мактаб ўқитувчилари 10 кишилик гуруҳга бўлиниб, пахта теримига ётоққа жўнатилаётганини айтди.

– Биринчи группа бугун эрталаб жўнаб кетди. 10 кунга ётоқ. Зоминнинг ўзидаги бир неча совхоз ва ёнимиздаги Зафарободдаги совхозларга. 50-55 ёшлар орасидаги аёллар ҳам бор. Бечоралар ўзимиздаги таксичилар билан гаплашишибди – эрталаб олиб боради, кечга олиб келади, 5-10 минг сўм йўлкирага. Йўл пулиям ўзидан”, – деди ўқитувчи.

Унинг айтишича, Зомин туманидаги боғчаларда ҳам ҳар бир гуруҳда биттадан тарбиячи қолдирилган, қолганлар эса пахта теримига чиқарилган.

– Биздан ўз ихтиёримиз билан теримга чиқяпмиз, деган тилхатларни ёздириб олишди, ўтган йилдагидай. Яқиндаям ишчилар мажбур пахтага чиқарилмайди, фалон-фисмадон дейишётганди-ку?! Қани шу гаплар?! Ҳаммаси аввалгидай, ҳеч ўзгариш йўқ”, – деди зоминлик ўқитувчи.

Тадбиркорларнинг гапи кўра, энди туман ҳокимиятнинг одамлари бозордаги тадбиркорлардан келиб, пул йиғаяпти. Улар пахта теримига чиқишларини ёки ҳар биридан теримга чиқмаганлиги учун пул талаб қилаяпти. “Пахта теримига чиқасизлар ёки ҳар бирингиз 300-350 минг сўм (37-43 доллар)дан пул берасизлар, деяпти. Савдони ташлаб боролмаймиз – пул бердик, мажбур. Талашиб-торишиб, 300 минг сўм бервордик, ҳозиргина”, –деди самарқандлик тадбикор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда бирор бир виждонли эркак, виждонли раҳбар борми?

Қани раҳбарлар? Мард бўлсанг майдонга чиқ! 8 сентябр 2019 йил Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қумбости қишлоғи мардикор бозорини кузатдим. Мани хаяжонга солган холатлар ...

Африкада 20 миллиондан ортиқ одам сув ва озиқ-овқатга муҳтож бўлади

ЮНИСЕФ Африкадаги 20 миллиондан ортиқ одам кейинги олти ой ичида сув ва озиқ-овқатга муҳтож бўлишини эълон қилди. ЮНИСЕФнинг Шарқий ва Жанубий Африкадаги минтақавий директори ...

Қирғизистоннинг янги президенти сооронбой жээнбеков, унинг оиласи ва қариндошлари ҳақида нималар маълум?

Фото: kabar.kg Қирғизистоннинг янги президенти этиб Қирғизистон социал-демократик партиясидан илгари сурилган номзод ва Алмазбек Атамбоевнинг вориси Сооронбой Жээнбеков ...