Атамбоев: АҚШнинг Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш қароридан шокка тушганман

Обама менга жуда ёқарди, бироқ АҚШ ҳукумати ва унинг Давлат департаменти ҳаракатларидан шокка тушганман», – дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Нью-Йоркка амалга оширган ташрифи чоғида Time журналига берган интервьюсида.

Манба: Kun.uz

«2014 йилда Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов: «Эҳтимол, минтақада уруш бўлади» деб маълум қилганди. АҚШ шундан сўнг тўрт ой ўтиб Ўзбекистонга 328 та зирҳли автомашина тақдим этди. Қўшма Штатлар Қирғизистонга сармоялар киритмаган ҳамда ёрдам бермаган, Ўзбекистон эса ҳар бирининг қиймати ярим миллион доллардан ортиқ бўлган 328 та зирҳли автомашинани олди», – деган Атамбоев.

«Рўй берган ҳолатдан сўнг бизга давлат котиби Жон Керри ташриф билан келди, ҳамда мен ундан улар демократия ҳақида шундай баёнотлар бериб, нима учун бундай қилишгани билан қизиқдим. Мен олти йил давомида президент бўлдим, ҳамда АҚШ томонидан – халқи эмас, балки ҳукуматидан шундай муносабатни ҳар доим кўрганман», – деди Қирғизистон президенти.

«Қирғизистонга демократик ривожланган давлатни қуришдаги молиявий ёрдам мусулмонлар дунёси учун яхши намуна бўларди, ҳамда анча арзонроққа тушарди», – деган Алмазбек Атамбоев.

«АҚШга жаҳондаги демократия керак эмас. Мен буни тушунгач, жуда ҳам афсусландим. Менинг Обамадан ҳафсалам пир бўлди. АҚШнинг ҳозирги президенти эса фақат Қўшма Штатлар муаммоси билан шуғулланиши ҳақида гапирмоқда», – дея таъкидлаб ўтди президент.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда кардиохирург “салафийлар билан алоқаси учун” қамоққа ҳукм қилинди

Тожикистон суди кардиохирург Абдумалик Саломовни мамлакатда фаолияти тақиқланган диний ҳаракат билан алоқа қилганликда айбдор деб топди ва беш ярим йил муддатга озодликдан ...

Мажбурий меҳнат тақиқланди, энди ўқитувчилар сифатли ишласин!

Президентнинг Сирдарё вилоятидаги нутқи, Комил Алламжоновнинг баёноти ва бош вазир раислигида ўқитувчи ва шифокорлар, талабаларни мажбурий меҳнатга жалб қилишга чек қўйишга ...

Навқирон ёшдаги нимжон тил

Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди. Навқирон ёшга кирган бўлсаям, ўта нимжон. Куч-қувватга тўлолмаяпти. Халқаро тадбирларку нарёқда турсин, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400