Челябинскда тожикистонлик муҳожирлар оиласи чиқиндихонада яшириниб юрган

Россиянинг Челябинск вилоятида депортацияга ҳукм қилинган ўн нафар тожикистонлик муҳожир тўрт йил давомида чиқиндихонада яшириниб юрган. Улар қўлга олинди. Ушланганларнинг бари — бир оила вакиллари. “Дарё” сайтининг ёзишича,  13 октябрь куни Федерал суд ижрочилари хизматининг минтақавий бўлинмаси.

«Суд Малоҳат Ч. ва унинг уч фарзандини 2013 йили миграцион қонунчиликни бузгани учун Россиядан чиқариб юборишга ҳукм қилган эди. Аммо аёл уни болалари билан махсус бошпанага юбормаган, депортацияни одатий жойда — темир йўл яқинидаги кулбаларда кутишга рухсат берган суднинг шафқатлилигидан фойдаланиб, ғойиб бўлган эди», — дейилади хабарномада.

Тожикистон фуқароларини дарҳол топишнинг имкони бўлмаган. Натижада улар 2014 йили қидирувга берилган.

Жорий йил сентябрида улар Челябинск вилояти Еманжелинск шаҳридаги маиший чиқиндилар полигонидан топилди.

У ерда Малоҳат ва унинг уч фарзанди қаторига яна олти киши қўшилди. Тўрт йил ичида Малоҳат яна бир фарзанд кўрди, катта қизи Бибисора эса икки фарзандни дунёга келтирди.

Барча муҳожирлар махсус бошпанага жойлаштирилди. Янги туғилган болаларнинг ҳужжатлари тўғрилангач, уларнинг барчаси Тожикистонга кетказиб юборилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эльдар асанов:юз нафар кенг фикрли блогер ҳам парламентда ўтириб бирор нарса қила олишига кўзим етмайди

Таниқли блогерлар – Дима Қаюм ва Азиза Умарова ўз номзодларини депутатликка кўрсатаётгани ижтимоий тармоқларда бир неча ҳафталардан буён муҳокама қилинмоқда, адашмасам. ...

Ўзбекистон аҳолиси сони 33,72 млн кишига етди

Ўзбекистоннинг аҳолиси сони 1 октябрь ҳолатида 33,72 млн кишини ташкил этди, дейилади Давлат статистика қўмитасининг демографик вазият тўғрисидаги ҳисоботида. Шундай қилиб, ...

Шерзод шерматов: «халқ таълими ходимларига тазйиқ кузатилса, улар билан бош прокуратура шуғулланади»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирликнинг «Facebook»даги саҳифасида 17 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилиш борасида ўз фикрларини ...