Тошкентда рейдлар: ЙПХ ва МХХ қимматбаҳо машиналарни “овлаяпти”

Тошкентда Йўл-патрул хизмати (ЙПХ) ходимлари “асосан” қимматбаҳо автомобиллар эгаларини турли қонунбузарликларда айблаб, уларга тегишли автомобилларни ушлаб, жарима майдонига жойлаштирмоқда.

ЙПХ ходими рейдлар бутун Тошкент бўйлаб Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари ҳамроҳлиги ва назорати остида ўтказилаётганини айтди.

“Йўл қоидаси – умр фойдаси” номи остида 10 октябрдан буён ўтказилаётган рейдларда ҳозиргача ўнлаб қимматбаҳо машиналар ушланиб, “жазо майдончаси”га жойлаштирилган. Ҳайдовчилар эса, ўз машиналарини “жарима майдони”дан қайтариб ололмаётганларидан шикоят қилди.

ЙПХ зобити “асосан қиммат машиналар эгалари” нишонга олинаётганини эътироф этди:

– Тўғри, асосан қиммат машиналар эгаларини ушлаяпмиз. Машиналарини тортиб олиб, “штрафная площадка”га жойлаштираяпмиз. Охирги пайтларда ГАИ ходимларини менсимайдиган бойваччалар кўпайиб кетганди. Шунинг учун уларнинг танобини тортиб қўйишга ҳаракат қилаяпмиз. Штрафни тўлаганлар яна машиналарини қайтариб олаяпти,” деди у.

ЙПХ ходими жаримага тортилган автомобиль эгалари орасида ҳукумат мулозимлари борлигини ҳам билдирди. Бир неча ҳайдовчи уларнинг автомобиллари “арзимас баҳоналар билан” билан ҳибсга олинганидан шикоят қилди.

– Арзимас баҳоналар билан арест қилишаяпти. Машинангни техпаспорти йўқ, ноқонуний жиҳозланган, ишончноманг йўқ, орқа ойнангга қора плёнка ёпиштирилган, деган арзимас баҳоналар билан арест қилиб қўйишаяпти. Иккита ГАИ ходими ёнида иккита формасиз одам турибди,” деди машинаси тортиб олинган ҳайдовчилардан бири.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дхх йил бошидан бери валютафурушлардан 73 млрд сўмдан ошиқ хорижий валютани мусодара қилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари прокуратура вакиллари билан ҳамкорликда йил бошидан бери валютафурушлардан 73 миллиард сўмдан ошиқ чет эл валютасини мусодара қилди. Бу ...

Ўзбекистоннинг 16 фуқароси иркутск аэропорти орқали россиядан чиқариб юборилди

Бу йил Иркутск, Новосибирск, Москва, Белгород ва Ростовдаги аэропортларда 518 нафар ноқонуний муҳожир давлат чегараси орқали Россиядан чиқариб юборилди, дея хабар ...

Сурияда ислом инқилоби ҳимоячилари командирларидан бири ҳалок бўлди

Эрон матбуоти Сурияда Ислом инқилоби ҳимоячилари корпусининг командирларидан бири ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилишди. Эрон қуролли кучларининг сараланган қўшинлари Сурия ...