16 нафар Ўзбекистон фуқаролари озод қилинди

Қозоғистон Республикасининг Қўстоной шаҳрида полиция томонидан маҳаллий тегирмон комплексида эркинликдан ҳоли ҳолда ишлаган 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари озод қилинди.

Мазкур хабарнинг тўғрилигини “Қозоғистон жинсий ва репродуктив саломатлик ассоциацияси”нинг Қўстонойдаги филиали ходими Александр Косюк Sputnik Қазақстан мухбирига тасдиқлаган.

Косюкнинг айтишича, озод қилинганлар орасида чақалоқли аёллар ҳам бўлган. Махсус операция ўтказиш жараёнида полиция ходимлари тегирмон комплексида 18 нафар чет эллик фуқаролар ишлаётгани аниқланган.

Бироқ улардан икки нафари бизнесменнинг устидан шикоят-ариза ёзишдан бўйин товлаган. Текширув давомида чет элликлар шахсни тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжат кўрсата олмаган.

Чунки бизнесмен уларнинг ҳужжатларини олиб қўйиб, сейфда сақлаган. Мазкур иш юзасидан судгача тергов-суриштирув ишлари бошланган. Аммо шундай бўлса-да, Қўстоной полицияси ушбу ишга доир ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Александр Косюк, шунингдек, озодликка чиққан ўзбекистонликларни юқорида тилга олинган ташкилот ёрдамида ижарага олинган уйга жойлаштирилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда ишсизликка қарши кураш жиддий тарзда йўлга қўйилмагунча, ҳар хил соҳаларда ишлаётган фуқаролар кўнгилдагидек ижтимоий таъминотга эга бўлмагунча, янги иш ўринларини ташкил этиш илинжида юрган тадбиркорлару ишбилармонларнинг фаолиятларию ғояларига қарши ҳар хил тўсқинликларга барҳам берилмагунча, хусусий корхонаю ишлаб чиқариш масканлари раҳбарлари бошида ҳар хил органу ташкилотлар ҳодимлари тегирмон тошини айлантиравериишига тамоман чек қўйилмагунча бу каби кўргуликлардан қутулиш мураккаблигича қолаверади.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда туғилган кунда 26 киши заҳарланди

8 октябрь куни соат 20:30 да Андижон туман юқумли касалликлар шифохонасига 4 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон ...

Тожикистон – ўзбекистон: ҳамжиҳатлик сари

Жаҳоннинг бирор мамлакатида тарихий бирлик ва дўстлик ҳақида тожик ва ўзбек халқларидек фахр билан гапира олмайдилар. Сўзлашув тилидагина фарқланувчи ўзбек ва тожик халқлари ...

Ленинград вилоятида мактаб ўқувчиси ўзбекистонликни пичоқ билан ўлдирди

Россиянинг Ленинград вилоятида 28 июнь куни ўзбекистонлик муҳожир пичоқ билан уриб ўлдирилди. Бунга сабаб мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи, Ўзбек ватандошига пиёдалар ўтиш ...