Қирғизистон томони чегарада навбатлар кескин қисқарганини тушунтириб берди (видео)

8 ноябр кунги маълумотга қараганда, Қозоғистон билан чегарадаги «Ақ-Тилек» ўтиш пунктида атиги 40 га яқин юк машинаси қолди. Сўнги кунларда НЎПда навбатлар кескин камайди, дея хабар берди Қирғизистон давлат чегара хизмати.

Идоранинг таъкидлашича, Қозоғистон чегарачилари сарҳадларда назорат ўрнатилганидан бошлаб якшанба куниилк бор «Ақ-Тилек» пункти орқали рекорд даражада – 195та юк машинасини ўтказиб юборган.

«Қозоғистон томонидан назорат ўзгармади. Навбатнинг камайиши, чегарачиларнинг бўш юк машиналарини текширмасдан ўтказиб юбораётгани билан боғлиқ. Бу борадаги келишувга Қирғизистон бош вазирининг Остонада қозоғистонлик ҳамкасби билан бўлиб ўтган музокораларида эришилган эди. Ўртача ҳисоб-китобларга қараганда, чегарада туриб қолган 50та юк машинасининг 20 таси бўш эди. Улар текширилмасдан ўтказиб юборилмоқда», – дея хабар берди ДЧХ матбуот хизмати.

«Ақ-Тилек» НЎПдаги навбатлар камайишнинг бошқа бир сабаби, чегара хизматининг фикрича, ишлаб чиқарувчилар товарларни олиб ўтиш ва сотишнинг бошқа йўлларини топган бўлишлари ҳам мумкин экан.

Асосан йўловчи транспорти, автобус,такси ва жисмоний шахслар ўтадиган «Ақ-Жол» ўтиш пунктида ҳам навбатлар кузатилмаяпти. Бироқ пешиндан кейин вазият ўзгариши мумкин. Айрим кунлари «Ақ-Жол» НЎПда11:00 дан 17:00 га қадар 200 га яқин кишидан иборат навбатлар пайдо бўлади.

10 октябрдан бошлаб Қозоғистон чегара назоратини кучайтирди. Бу ўз навбатида автомобилларнинг бир неча километрлик тирбандлигини келтириб чиқарди. Тез айнийдиган маҳсулотлар олиб кетаётган машиналарнинг ҳайдовчилари ҳаммадан кўп зиён кўрди.

Аудиолар