Атамбоев «қӯшнига сабоқ» бӯладиган иши учун асло пушаймон эмас

Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги « Ала-Арча» резиденциясида якуний матбуот анжуманани ӯтди, дея хабар беради Озодлик радиоси.

Матбуот анжуманида  президентлигининг сӯнги кунларини ӯтказаётган  Алмазбек Атамбоев Россия президенти Владимир Путиндан «қозоқ-қирғиз инқирози»га аралашишини сӯраганини айтди ва Қозоғистон билан чегарадаги «блокада» тӯғрисида сӯзини яна такрорлади. Шунингдек,  “келажакда қӯшни давлатга дарс бӯладиган” ҳаракати учун пушаймон эмаслигини ҳам билдирди.

Анжуманда Алмазбек Атамбоевдан Қозоғистон билан сӯнги бир ярим ой ӯта жиддий тус олган муносабатлар хусусида сӯрашди.

Остона билан ӯртамиздаги аҳвол албатта яхшиланади. Чунки бундан Остона ҳам, сир эмаски, биринчи навбатда Россия ҳам манфаатдор. Лекин  менинг ҳаракатим жуда тӯғри, келажакда сабоқ бӯлади, деб ӯйлайман. Келгусида хоҳ парламет сайлови, хоҳ президент сайлови бӯлсин, бизнинг ички ишларимизга ҳеч ким аралашмайди.  Биз нимани,  қандай ишлашни, кимни сайлашимизни энди ӯзимиз ҳал қиламиз.

2010 йилда бӯлиб ӯтган сайловда Қозоғистон миллий хавфсизлик комитетининг Асқар исмли маслаҳатчиси парламентга келиб, ҳаммага пул тарқатганига ӯхшаш воқеалар энди такрорланмайди.

Кейин биз унинг мамлакат ҳудудига киришини маън қилдик – деди Атамбоев.

Шу билан бирга, Атамбоев 2010 йили Қозоғистон билан ӯртадаги бӯлган воқеани ҳам ёдга олди. Ӯшанда худди Рӯза Отунбоевага ӯхшаб «Атамбоев ҳам Қозоғистонга бориши керак эди, қӯнғироқ қилиб, муомилага келиши керак эди», – деб ақл ӯтгатганлар бор.

2010 йилда Қозоқстон Қирғизистонни қарийб бир ярим ой давомида блокадада ушлаб, Отунбоева билан қандай келишувга келгани ҳали эсимда. Мен эса икки кунга сувни тӯхтатгандим, чегарани бирданига очди. Баҳоргача икки ярим ой қолди –деди Атамбоев.

Ӯтган ҳафтанинг охирларида Россия президенти Владимир Путин билан учрашган пайтда «қозоқ-қирғиз муаммосига» аралашишини сӯраганини ҳам айтди. Лекин Назарбоев Путин нима деб жавоб берганини айтмади.

Мен яқин дӯстим, Россия президенти Путин билан гаплашганимда, агар сиз Евроосиё иқтисодий иттифоқидан манфаатдор бӯлсангиз, у ҳолда мазкур иттифоққа доир қонун-қоидаларнинг қай тариқа бузилаётганини четдан кузатиб хотиржам ӯтириш яхши эмаслигини айтдим. Биз минг йиллардан буён қанча-қанча қийнчиликларни кӯрган халқмиз ва сӯнгги олти йилда ҳам икки марта блокадани  бошдан ӯтказдик. Демак, биз бу кунлардан ҳам ӯтамиз.  Аксинча биз нозик жойини тез топамиз, дея  маълум қилди Атамбоев.

Қирғизистон президенти маҳкамаси юздан ортиқ журналистлар қатнашган бугунги матбуот анжуманидан ОАВ вакилларига тӯғридан-тӯғри эфирга чеклов қӯйди.

Ӯтган ҳафтада Қозоғистон сенати раиси Қ. Тӯқаевнинг Қирғизистон президентининг навбатдаги Қозоғистон ҳукуматига қарата айтган гапларига жавоб бергани ҳақидаги журналист саволига жавобан:  «Улар ӯз хӯжайинининг айтганини ҳеч икки қилмасдан бажарадиган хизматкор», дея жавоб қайтарди.

Яна бир журналист Атамбоевдан Қозоғистон парламенти спикери ва бошқа вазирлар айтган гапларга тегишли  фикрларига нима деб жавоб беришни сӯради.

Чех ёзувчиси Ярослав Гашекнинг «Жасоратли аскар Швейкнинг саргузаштлари» деган китобидан парча ӯқиб берган Атамбоев Қозоғистон парламенти  сенати спикери ва бошқа вазирлари китобдаги кишилар сингари «хӯжайни нимани буюрса шуни ишлашини» айтди.

Эртага Қозоғистон ҳукумати томонидан ушбу сӯзларимга  яраша жавоб берилиши аниқ. Лекин бундан нима наф? Ахир қуруқ қошиқ оғиз йиртишини ҳамма биладику. Билсалар ҳам қилаверишади. Ӯртада оддий халқ қийналмоқда. Уни ким ӯйлайди? Икки инсоннинг келишмовчилигига, бутун икки давлат фуқаролари азият чекиши инсофданмикан?Ахир ҳукумат бошидаги кишилар биринчи навбатда халқ манфаатини кӯзлаши керак эмасми?! Шунинг учун ҳам фуқаролар у кишиларга ишонч билдириб сайлашмадими? Нега ӯз манфаатини халқ манфатидан устун қӯйишади амалдорлар? Халқ улар учун эмас, улар халқ учун ишлаши кераклигини қачон тушунишаркин?

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“озодлик”: журналист солижон абдураҳмонов озод этилди

Ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябр куни Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. Бу ҳақда Эзгулик инсон ҳуқуқлари ...

Шри-ланкада юзни тўсувчи либослар кийиш ман этилди

Шри-Ланка президенти Майтрипала Cирисена кишининг юзидан шахсини аниқлашга халақит берувчи ҳар қандай либосни кийишни ман этувчи фармойишни имзолади, деб ёзади “Дарё” нашри. ...

Навоийда бир ойда 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди

Навоий вилоятида аҳоли хонадонларидаги 495 та носоз дудбурон ва 219 та иситиш печи мусодара қилинди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, подполковник ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400