Зиёлилар маддоҳликни касб қилса…

Сурат nurullohuz.com сайтидан олинди

“Битта муштга айланмай, биз дастмиз ёлғиз-ёлғиз, Тӯзим косаси янглиғ тӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз. Турку Турон тиклангай, ӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз, Худо, тӯзғин элимни бирлаштир деб йиғладим”, дея бир пайтлар эли, элати, миллатининг бирлашиши, жипслашиши учун йиғлаган, Каримов сиёсатининг айбсиз айбдорига айланган элимизнинг ардоқли шоираси Ҳалима Худойбердиеванинг амалдаги давлат президентига бағишланган, маддоҳликка йӯғрилган шеърини ӯқиб, ҳанг-манг аҳволга тушдим-қолдим.

Севимли шоирамиздан бундай мазмун-моҳиятга эга ашъор кутмаганим учунми шеърга доир шахсий фикрларимни билдиргим келди. Шу тариқа, ӯтган асрнинг 90-йилларига разм солдим. Ҳозирги кунда кенг халқ оммаси, дунё ҳамжамияти томонидан золим, миллат хоини, диктатор, дея эътироф этилаётган Ислом Каримов бошқарувининг дастлабки йиллари кӯз ӯнгимдан бирма-бир ӯтди, унинг нутқу каломларини эсладим.

Ӯзбекистон Республикасининг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг 1993 йил 9 октябрда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессиясида сӯзлаган нутқи ёдимга тушди. Ушбу нутқ шу пайтда ёруғликка чиқадиган мамлакатимиздаги деярли барча расмий нашрларда “Ватан, эл манфаати — муқаддасдир” сарлавҳасида чоп этилган эди.

Ушбу сессияда И. Каримов шундай деган эди:

“…Мен илгари нутқларимда кадрларни бир неча тоифага ажратган, кимлар билан қандай ишлаш кераклиги тӯғрисида фикримни баён этган эдим. Биринчи тоифа, бу — ҳозирги оғир вазиятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилаётган, фақат ӯз манфаатини ӯйлайдиган, халқ ғам-ташвишидан бегона кимсалардир.

Иккинчи тоифа эса — бефарқ, лоқайд одамлар бӯлиб, уларни “ӯйинчи” дегим келади. Бундай раҳбарлар ҳеч кимга қарши гапиришни, душман орттиришни хоҳламайди. Ӯйин билан юрибди. Шамолга қараб туради. Хушомадгӯйлик билан овора. Неча марта айтдим: менинг номимни улуғлаш керак эмас!

Вилоятларга кираверишда, чегарада суратимни осиб қӯйиш керак эмас! Одамлар нима дейди, ахир! Ҳар бир маъруза, ҳар бир нутқ Каримовдан бошланиб, Каримов билан тугайди.

Бу нима деган гап? Каримовни тинч қӯйинглар! “Яшасин!” деган даврлар ӯтди. Ҳаммаси ӯтади. Фақат зиммангизга юклатилган ишни бажарсангиз — менга бӯлган энг катта ҳурматингиз шу!..”.

Ислом Каримовнинг ушбу сӯзи ҳам ундан кейинги умрининг охиригача гапириб келган бошқа сӯзларидек ҳеч қандай таъсир кучига эга бӯла олмади.

Бунга давлат раҳбарининг ана шундай гапларидан кейин ҳам унга ялтоқилик, лаганбардорлик қилиш, шаънига мадҳ ӯқиш, кӯкларга кӯтариш  бир сония ҳам тӯхтамагани сабаб бӯлди.

Олғирларимизнинг, ҳатто “Ватанни севмоқ иймондандир”, деган ҳадиси шарифда битилган жумлалар муаллифини Ислом Каримов сӯзига айлантиришга эришиши натижасида собиқ президент зӯрайгандан зӯрайди, кучайгандан кучайди.

Атрофидаги манаман деган шоиру шуаролар, ёзувчию адиблар, сиёсатчию санъаткорлар ӯзларининг ҳар бир чиқишларида “Каримов ташаббуси билан мамлакатимиз ривожланиб, дунёда ӯз ӯрнига эга бӯлиб бораётгани”ни айтавериб-айтавериб, алал-оқибат давлат раҳбарини ғӯддайтириб юборди.

Шаънига битилаётган мадҳлардан, мақтовлардан босар-тусарини билмай қолган Каримов бора-бора халқини менсинмай қӯйди.

Давлатга оғирлигини туширмай, ӯз кунини ӯзи кӯриш илинжида иш излаб дунё кезишга мажбур бӯлган халқини юксак минбардан туриб, “дангасалар”га, мамлакатдаги  камчиликларни теран англаган, рӯйи-рост айтишга эришган шахсларни “мустақиллигимизни кӯролмайдиган кӯрнамаклар”га, “халқ душманлари”га, айлантиришгача борди.

Айрим юртпарварларимизнинг умрини қамоқхоналарда хазон қилди. Каримовнинг бундай ишларни ҳеч қӯрқмасдан, халқ билан ҳисоблашмасдан олиб боришига зиёлиларимизнинг мадҳлари туртки берди, десак хато бӯлмаса керак.

Биз қатори кӯпчилик юртдошларимизни ӯтган чорак аср кӯргуликларидан тегишли хулоса чиқара олмаган ҳамда тегишли хулоса чиқаришга уринмаётган зиёлиларимизнинг хатти-ҳаракатлари ташвишлантирмасдан қолмаса керак.

Шу пайтгача Каримовдан бошланган ҳар бир маъруза, ҳар бир нутқнинг эндиликда Мирзиёевдан бошланаётгани хатарли эканидан наҳотки зиёлиларимиз тӯғри хулоса чиқара олмаса?!

Менингча, Мирзиёевни тинч қӯйишимиз керак. Мирзиёев халқ учун қилиниши керак бӯлган ишлпрни қилиши шарт ва зарур. Бунинг учун унинг номини улуғлаш, кӯкларга кӯтариш, шаънига мадҳ битиш, қӯшиққа солиш, пайғамбар даражасига чиқариш мутлақо керак эмас.

Мирзиёевни ҳам Каримовга ӯхшаб ғӯддайтириб юбормаслигимиз учун ҳар қандай ялтоқиликка, лаганбардорликка, сафсатабозликка, маддоҳликка узил-кесил чек қӯймоғимиз даркор. Биз юртимиздаги камчиликларни фақат ва фақат тӯғри кӯрсатиш орқалигина тараққиётга эришишимиз мумкинлигини зинҳор базинҳор унутмаслигимиз лозим, деган фикрдаман.

Мирзиёевни мадҳ қилишни бас қилайлик. Президентнинг ҳали биз учун қиладиган ишлари жуда кӯп. Чорак аср давомида қадди долдай букилган шӯрпешана халқнинг қаддини мадҳиябозлик билан асло кӯтаролмаймиз, қадрли зиёлилар. Зеро, зиёлилари маддоҳликни касб қилган давлат ҳеч қачон тараққий топмайди.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистонда ер силкинди, ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун, 8 август куни Тошкент вақти билан соат 05:45да Афғонистонда ер силкиниши содир бўлган. Магнитуда М=5,9. Чуқурлик ҳ=180 км. Эпимарказ Тошкентгача жанубий йўналиш бўйича ...

Шуҳрат барлос: “бу иллатдан қутулмагунча ўзбекни пешонаси шўр бўлиб юраверади”

Турли гуруҳларда бўлаётган баҳсларга эътибор бераман ва баъзида ҳайрон қоламан. Миллий тарих, миллий тил ва адабиёт, ўзбекнинг маънавий-маърифий масалалари ҳақида баҳс ...

Ватанни севиш туйғуси

(Давоми)  Ватанни севиш –иймондандир.                                                                 Қуръон.  Яхши кайфият билан уловга чиқдик.Юқори нуқтадан Самарқандгача ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400