Ғийбатчи, ишёқмаслар маконидаги маразлар эканмиз!

Stress.

(Дардлари оламга сиғмас устознинг ҳеч кимга айтолмайдиган аламли кечинмалари)

Иложи бўлса, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Мамаджанов Аваз Каримжоновичнинг ҳайратомуз ишларини бир ёритсак.

Мақола “Фейсбук”даги Ўзбекистонда таълим ислоҳоти саҳифасидан олинди

У киши мактабда ишлашимиз учун умуман имконият бермаяпти. Масалан, ҳар куни текширув ва кечки 19:00 да мажлис. Мажлис кечки 22:00, 23:00 гача давом этади.

Ишламайман! Чарчадим! Бошқаларни билмайману мен чарчадим. Ишонсангиз кейинги пайтларда мажлислардан бўшамаяпман. Эрталаб 9:00, 12;00, 15:00,18:00да мажлисдаман.

Хўш, нимадан бошласам экан?

Бу соҳа шу қадар чалкашиб кетдики, мен ўзимни худди қулдорлик даврига тушиб қолгандек ҳис қиляпман!

Фейсбукда фаолман. Бугун шуни кўтаришди мажлис сўнгида.

Туманимизга Чилонзор туманида маънавий ахлоқий тарбия шўъба раҳбари бўлиб ишлаб юрган аёл ХТБ мудири бўлиб келганига бир йилча бўлди.

Шу муддат давомида туманда деярли бирор хайрли иш қилинмади. Аммо мана шу ўқув йилидан бошлаб эса жуда катта “хайрли” ишларни бошлади. Ишни энг аввало, ХТБга ўзи ишлаган тумандаги барча ҳамтовоқларини олиб келишдан бошлади.

Дастлаб услубчилар, кейин мактаблардаги ММИБДУларини. Майли бунга ҳам чидадик.

Аммо яқинда эса кадрлар бўлимига мутахассислиги умуман тўғри келмайдиган бир жувонни қўйди.

Бу жувон (Хадича Мавлонова) дастлаб бошланғич таълим услубчиси бўлиб келган эди (у ҳам қўшни туман вакиласи). Ачинарлиси шундаки, бу олиб келиб жойлаштирилган кадрларнинг бирортасида на муомала маданияти, на одамгарчилик бор.

Боя айтганимдик, кадрлар бўлимига ишга тайинланган хоним эса шу қадар чегарасизки, бир ҳафтадаёқ туман маорифчилари ХТБга боришга юраклари безиллаб қолди.

Энди, масаланинг бошқа томони. Мудира хоним охирги пайтларда ҳар куни кечки соат 19:00 да мажлис ӯтказишни одат қилдилар (аслида бу одат бутун республика ХТБ мудирларида пайдо бўлган).

Мажлисда ЎИБДЎ, ММИБДЎ, ХИБДЎ ва Директорлар иштирок этишлари шарт!

Мажлисларда деярли бир хилдаги таҳқирона гаплар: Чилонзор тумани маорифчилари мутлақо аҳмоқ!

Улар йиллар давомида ҳеч нима қилмаган (Ўзи бир йилда нима қилганини ҳеч ким билмайди). Ва энг ёмони ўзи олиб келган ходимлар билан тумандаги эски ходимларни таққослаб, бир неча ўн йиллик тажрибага эга бўлган педагогларни таҳқирламоқда. Арзимас нарсалар учун хайфсан, ишдан бўшатиш каби чоралар кўрмоқда.

Туманнинг 183,101 ва 173-мактабларига янги тайинлаган ММИБД ўринбосарлари унинг қулоғига айланган.

Бугунги мажлисда эса (12. 12. 2017 й.) очиқчасига “туманда умуман ҳеч қандай маънавий соҳада иш қилинмаган, сиз янги тайинлаган ММИБДЎлар (183,101,173) буларга ўргатасизлар, 10 кун муҳлат.

Шунда ҳам ўзгармаса, ҳаммасини сайловдан кейин бўшатаман!” деб очиқчасига таҳдид қилса-я!

Юқорида кадрлар бўлими инспектори ҳақида гапирдим. Бу хоним узунқулоқ гапларга қараганда, вазирликдаги кадрлар бошқармаси бошлиғи Шамсиев Баҳодир Махамаджоновичнинг ҳарамидаги жононларидан экан (Вазирликда бу жирканч иллат жуда авж олган).

Хоним доимий равишда, ҳатто бизнинг туманимизга келиб ҳам унвонлар, лавозимлар сотиш билан шуғулланган ва шуғулланмокда. Масалан, мактаб директорлиги лавозимга 1500$ дан – 5000$ гача нарх қуймоқда. Бу ҳеч кимга сир эмас.

Таълим соҳасида ишлайдиганлар бу фикрнинг мутлақо тўғри эканлигини тасдиқлашади. Тўғрисини айтсам ишдан бўшаб кетган маъқулроқ!

Таниб олинглар таълимни ботқоққа ботираётганлар кимлар?

Сизнинг жондан азиз фарзандларингизни кимлар тарбиялаяпти?!

Ёзишим керак бўлган дардларим жуда кўп, аммо кучим етмаяпти…

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда евро курси 10421,13 сўм доллар эса 9411,3 сўм бўлди 

Марказий банк 17 сентябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий ...

Ўзбекистонда мутасаддилар 3 йил давомида “630 нафар фаол ёшларга уй бердик”, деб алдаб келишмоқда

Мана уч йилдирки фан, адабиёт, санъат, спортда ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган, халқаро ва миллий нуфузли олимпиадаларда ғолиб бўлган ёшлар ўзларига тантанали ...

Пандемия сабабли 195 млн киши ишсиз қолиши мумкин – бмт

Коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 2-чорагидаёқ 195 млн киши ўз ишини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг пандемиядан кейин давлатлар иқтисодиётини тиклаш бўйича ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400