Тошкентдаги масжид имоми мансабдорларга ер ва дўкон ажратишни сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратишни таклиф қилди.

Шермурод Тоғай дунёвий ва диний амалдорларнинг моддий жиҳатдан яхши таъминланиши порахўрлик ва давлат мулки ўмарилишининг олдини олиши мумкинлигини айтди. Тошкентдаги “Тинчлик” жомеъ масжиди имом-хатиби Шермурод Тоғайнинг Facebook саҳифасига қўйган навбатдаги таклифи яна баҳс уйғотмай қолмади.

“Мансабдор шахслар пора олмасликлари, давлат мулкларини ўмармасликлари учун уларга махсус дўкон, тижорат ишларини олиб борадиган жойлар ажратилиши керак. Уларга одамлар ҳавас қилишлари ва албатта катта эҳтиром кўрсатишлари шарт,” – деб ёзди 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги билан танилган имом.

– Совет даври бизга етиб келгунга қадар бизда вақф ерлари бўлар эди. Саройда ва бошқа жойларда ишлайдиганларга махсус ажратилган ерлар бўлган. Айниқса, ҳозир мен ишлаётган “Дўмбрабод” мавзесида айнан худди шунақа шоҳ саройининг котибиятига ажратилган ерлар бўлган. “Қозировот” эса қозиларга ва бошқаларга ажратилган вақф ерлари бўлган. Вақф ерларини беришдан кўзланган мақсад – ўша инсонлар давлат мулкига тажовуз қилмасин, қўлларини порага очмасин. Энди, албатта, инсон бор – нафс бор, деди Шермурод Тоғай.

28 ноябрда Шермурод Тоғай ҳизбчи ва ишидчиларга ўлим жазоси сўраб Facebook’даги саҳифасида чиққанди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сўзларида  нур, овозларида  илоҳий  оҳанг  бор эди

Мен Анвар қори Турсунов билан 90-йилларнинг ўрталарида Республика радиосида ишлаб юрган кезларимда танишиш ва ҳамсуҳбат бўлиш бахтига мушарраф бўлганман. Ӯша даврда узоқ ...

Қурбон ҳайити сайилга айланди

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан 2018 йил 21-август Қурбон ҳайити куни ва уч кун 21, 22, 23-август кунлари дам олиш куни деб эълон ...

Наргиза раҳимова динни ҳақорат қилмади. шошилиб хулоса қилиш керак эмас.

Бу жанжалдан мендан яхшироқ хабардор бўлсанглар керак. Жанжалли мавзуларда ягона ҳақ тараф бўлмайди, шунга ўзимни бу мавзулардан четда тутадиган бўлганман. Аммо Наргиза опани ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400