Наргиза Раҳимова динни ҳақорат қилмади. Шошилиб хулоса қилиш керак эмас.

Бу жанжалдан мендан яхшироқ хабардор бўлсанглар керак. Жанжалли мавзуларда ягона ҳақ тараф бўлмайди, шунга ўзимни бу мавзулардан четда тутадиган бўлганман. Аммо Наргиза опани шахсан таниганим учун унинг ҳимоясига икки оғиз гап айтаман.

Бу ҳақда ёзаётганларнинг кўпчилиги сингари, мен ҳам бошида опа ўйламай ёзиб қўйди, динни ҳақорат қилиб қўйди деб ўйладим. Аммо, бу ҳақда ёзаётганларнинг кўпчилигидан фарқли равишда, масалани охиригача ўрганиб, кейин хулоса қилдим.

 

Диний ёки бошқа сабабларга кўра кўпхотинликни ёқлаш, бошқа сабабларга кўра бирхотинликни ёқлаш, умуман уйланмай яшаш — бу ҳар кимнинг шахсий иши. Бу менинг қатъий позициям. Ҳамманинг ўз ҳақиқати бор, ҳеч ким бировга ақл ўргатишга ҳақли эмас. Аммо кимлардир ўзини босолмай, ўзларини “мачо” деб ҳис қилиб юбориб, “кўп хотин олишга духинг етмайди” қабилидаги аҳмоқона, савиясиз кўча гапларини гапириб юради. Жанжалга шундай гап сабаб бўлган.

 

Гап бундай бўлган экан. Ҳаёт Бахтиёрўғли деган бир ҳовлиқманинг изоҳини скринда кўришингиз мумкин. Иқтибос: “Битта хотинни эплай олмайдиган латта эркаклар ва эрини устига эшак қилиб миниб олган шаллақи хотинлар қўш хотинликка қарши чиқади фақат”.

 

Ўзининг шахсий фикрини мутлақ ҳақиқат деб билган бу “мачо” шу гапи билан миллионлаб эркакларни ва аёлларни ҳақорат қилди. Айни пайтда Ўзбекистон қонунчилигига қарши ҳам чиқди. Судламоқчи, ҳақорат қилмоқчи бўлсанглар, ҳақиқий номзод мана шу.

 

Аммо ҳақиқий айбдор — ҳовлиқма (бир хотинли инсон сифатида бундан оғирроқ ҳақоратларимни ичимда айтдим) Ҳаёт Бахтиёрўғли қолиб, унинг фикрига “сизнинг мантиқингиздан келиб чиқсак, унда пайғамбаримиз сўтак бўлганми?” қабилида истеҳзоли муносабат билдирган Наргиза Раҳимова айбдор бўлиб қолди.

 

Ўзи миллионлаб одамларни ҳақорат қилган бу “мачо” Наргиза Раҳимовани бирор нарсада айблашга маънан ҳақлими? Наргиза опанинг гапини охиригача ўқимай, уни судлашга, ишдан бўшатишга, ҳатто ўлдиришга чақираётганлар маргиналларни майли гапирмай қўяқолай. Маргиналлар майли, кўпгина жиддий блогерлар ҳам шошилинч хулосалар қилибди. Худога шукур, бундай қилмаган, масалани охиригача ўрганган ва босиқ муносабат айтган одамлар ҳам кўп бўлди. Сардор Салим, Мусанниф Адҳам, Хушнудбек Худойбердиев, Қаҳрамон ака Асланов кабилар янада кўпайсин.

Муаллиф:Эльдар Асанов  

Манба:Телеграмдаги Асанов формати канали 

Диққат! Бу фикр мақола муаллифининг фикри бўлиб, ушбу фикр таҳририят фикрига мос келмаслиги мумкин!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек тили давлат тили (эмас)

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлибди. Биз одатда бир асрнинг учдан бирига менгзалган бу фурсатни ислоҳотлар ва тараққиёт учун жуда қисқа фурсат деб ...

Ўқувчилар нега дарсликлар билан тўлиқ  таъминланмади?

Янги ўқув йили яқинлашаверса, ёш боладай ҳаяжонга тушаман. Хотирамда ўқувчилик пайтларим уйғониб кетади. Болалик, ёшлик беғубор давр экан-да! Қўмсайверасан. Кечаям болаликка ...

Тошкентда кекса аёл автомойка ишчиси томонидан жинсий зўрланди

Фуқаро Фаррух Зайниддиновга нисбатан 1-1001-1904/241-сонли жиноят иши очилди. Сабаби, 1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган 2 нафар фарзанднинг отаси бўлган, муқаддам ўғирлик, ...