Тожикистонда маош, стипендия ва нафақа ошади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон

Тожикистонда ойлик иш ҳақи оширилиши эълон қилинди. Бу ҳақида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон 22 декабр куни Тожикистон Олий мажлисига йўллаган очиқ мактубида хабар етказиб, иш ҳақи қачондан ва қанча миқдорда ошишини эълон қилди.

Президент Эмомали Раҳмонинг қайд этишича, мамлакат иқтисодий тараққиёти ва молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюжет соҳалари ходимларининг ойлик иш ўақи оширилади.   Аниқроғи, давлат органлари ишчилари, таълим тизими, маданият, спорт, соғлиқни сақлаш соҳалари ходимлари ва бошқа бюжет ташкилоту идоралар ишчиларининг ойлик иш ҳақи 15 фоизга, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг иш ҳақлари 10 фоизга оширилади.

Шунингдек, нафақанинг барча турлари ва талабаларнинг стипендиялари ва бошқа турдаги стипендиялар ҳам 15 фоизга оширилади.

Тожикистон Ҳукумати қошидаги нафақа ва ижтимоий суғурта Агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 2017 йилнинг 1 августида ўртача маош 1160,44 сомонийни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2016 йилнинг 1 августига нисбатан қиёсланганда 225,31 сомоний ортиқдир.

Тожикистон Ҳукумати қошидаги нафақа ва ижтимоий суғурта агентлиги маълумотларига кўра, шу йилнинг сентябр ойида мамлакатда нафақа олувчилар сони 660 минг 610 нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич, 2016 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда 18 минг 598 нафар ёки 2,9 фоиз кўпдир.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чанги чиққан кўчаларда қолаётган донғи чиққан математик чемпион

Бухоро вилояти қишлоқларининг бирида ёзда чанг-тўзон, қишда лой кечиб, катта бўлган Руслан Шарипов бугун дунё етакчи олимлари билан ҳамкорликда физика-математика соҳасида ...

Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин

Жой номларини ўзгартириш керак экан, бу ишни топонимистларга, тилшуносларга, этнограф ва тарихчиларга қўйиб беринг. Ҳадеб жой номларининг ўзгартирилиши тарих ва анъананинг ...

Ақш: 290 миллион доллар – суриялик қочоқлар учун ёрдам

    АҚШ Суриядаги фуқаролар уруши натижасида қочоққа айланган шахсларга 290 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратди. Бу ҳақда, АҚШ Давлат департаменти баёнотига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400