5 сонияда тўлиқ қувват оладиган супербатарея. Литий-ионли батареяларнинг «куни битган» кўринади

Чжэцзян университетининг муҳандислари ва олимлари алюминий-графенли супербатареяни яратишга муваффақ бўлди. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, батарея 5 сония ичида тўлиқ қувватланиши мумкин, бу эса смартфоннинг икки соат ишлашини таъминлай олади, деб хабар берди «Daily Tech Info».

Бу турдаги батареялар 250 минг марта қувватлантирилганидан сўнг ўзининг дастлабки сиғимини 10 фоизга йўқотади. У -40 даражадан 120 даража Цельсий ҳароратга бардошли. Шунингдек, унинг ёниб кетиш хавфи ҳам литий-ионли аккумулятор батареяларига қараганда анча кам.

Бу каби техник хусусиятга эришиш учун графеннинг юпқа қаватидан электрод сифатида, алюминий фолгадан эса манфий электрод сифатида фойдаланилди. Ушбу аккумулятор батареяларининг энг асосий жиҳати ундан 3H3C технологияси ёрдамида яратилган графенланган катод плёнкасидир. Батарея катодининг мураккаб тузилмаси унга энергияни 120 мА*соат/грамм даражада сақлаш имконини беради, бу эса 91,7 фоиз энергияни 1,1 сония ичида ўзига олади дегани.

Агарда ушбу янги технология асосида оддий смартфонлар учун батарея ишлаб чиқариладиган бўлса, у кунига 10 марта қувватлантирганида ҳам, бу турдаги батареялар камида 70 йил хизмат қилади.

Аммо графен-алюминийли батареялар одамларнинг кундалик ҳаётига кириб келгунига қадар олимлар анча-мунча тер тўкишлари лозим.

Мақола xabar.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

5g тизими кириб келмоқда

Дунёдаги энг йирик алоқа компаниялардан бири Финляндиянинг Elisa алоқа оператори шу йилнинг май ойи сўнггига қадар 5G тизимини амалиётга тадбиқ этиш ниятида эканини маълум ...

Индонезияда велосипедлар бамбукдан ясалмоқда

Индонезия экологик тоза велосипедлар ишлаб чиқаришни бошлади. Улар бамбукдан қилинмоқда. Ихтирочиларнинг фикрича, бундай турдаги велосипедлар узоқ вақт хизмат қилади. Бу ...

Мирзиёев: “биз ислом динини ўрганишга шароит яратмадик”

Тошкентда Ислом академияси очиш ҳақида қарор чиқарган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда шу вақтгача Ислом динини ўрганиш учун шароитлар бўлмаганини айтди. Нукусда қайта ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400