Компьютерлар ўқишни тушиниш борасидаги имтиҳонда одамларни ортда қолдирди

Хитойнинг Alibaba ва Американинг Microsoft компаниялари баёнот билан чиқиб, ўзларининг компьютер дастурлари ўқиб чиқилганларни тушиниш масаласида ўтказилган имтиҳонда одамларни ортда қолдирганини маълум қилишди.

Стенфордда ўқиб чиқилганларни тушиниш масаласидаги имтиҳонда нейрон тармоқлари асосида(улар кўп ҳолларда “сунъий интеллект” дейилади) ўқиётган дастурлар 82,65 баллни қайд этишди, инсонларда бу кўрсаткич 82,3 баллни кўрсатди.

Матни тушиниш учун дастурлар (natural language processing) сўзлар ва жумлалар маъносини тушуниш учун одамларга тақлид қилишга уринади. Бу соҳадаги тараққиёт компьютерларнинг саволлларга аниқ ва тўғри жавоб беришига ёрдам беради.

Alibabaнинг шу йўналиш бўйича тадқиқот филиали раҳбари олим Си Луонинг айтишича, эндиликда компьютерлар амалдаги барча, масалан “ёмғир ёғишига сабаб нима?” қабилидаги саволларга аниқ жавоб бера олади.

Сунъий интеллект –бу замонавий жаҳон фанидаги энг долзарб йўналишлардан биридир.

Тўғри, ҳозирча универсал “сунъий интеллект” яратилмаган, бироқ нейрон тармоғи орқали ўзи ўқий оладиган компьютер дастурлари бир қатор соҳалар бўйича – ўйинлардан(шахмат) тортиб нақшларни аниқлаш бўйича одамлардан ўтиб кетди, энди эса матнларни тушуниш даражасига етиб келди.

Ҳар бир топшириқ ёки вазифалар гуруҳи учун дастурлар жуда катта миқдордаги маълумотларга махсус ўқитилган бўлиб, ундан сўнг ўқилган (ёки кўрилган) маълумотларга асосланган алгоритмлар кутилган натижага қандай эришиш мумкинлигини ўрганади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Роберт мугабега истеъфо учун сўнгги муддат берилди

Зимбабве президенти Роберт Мугабе 20 ноябрь куни мамлакатдаги ҳукмрон ЗАНУ-ПФ партияси раҳбари лавозимидан озод қилинди, унинг ўрнига собиқ вице-президент Эммерсон Мнангагва ...

Москва: лифтда рус қизини қучоқлашга ҳаракат қилган муҳожир қамоққа олинди

Фото:interesnoznat.com Россияда полиция лифтда 29 ёшлик қизга ёпишди дейилган 35 ёшдаги ўзбекистонлик фуқарони ушлади. Бу ҳақида “Москва” агентлиги ҳуқуқни ҳимоя қилиш ...

Қачонгача журналист айбдор бўлади?

Биз доим маҳаллий журналистларни мавҳум хабар тарқатганликда, бирёқлама маълумотлар берганликда айблаймиз. Ҳамкасбларимни баъзан ўзим ҳам танқид қиламан.  Бундан осони ҳам ...