Ўзбекистондаги иккала шакар заводи ҳам банкротлик ёқасига келиб қолди

Ўтган йилнинг ноябрида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган Хоразм ва Тошкент вилоятидаги шакар заводлари бутунлай ёпилиши мумкин. Ишчиларини ўз ҳисобидан 2 ойлик таътилга жўнатган иккала завод мажбурий таътилни 10 апрелгача узайтирди.

Икки ойлик бепул таътилга чиқарилган “Хоразм шакар” ва “Ангрен шакар” заводлари ишчилари 10 январь куни мажбурий таътил яна 3 ойга узайтирилганидан хабар топишди. Амалдорларга кўра, заводлар конвертация билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олмаяпти.

“Хоразм шакар” заводи ишчиларига кўра, бу хабардан сўнг аксар ишчилар ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган.

– Бизга 10 апрелгача яна таътилда бўласиз дейишди. Яна ўз ҳисобимиздан 3 ой бир тийин пулсиз уйда ўтирар эканмиз. Мен ўйлаб кўриб, Қозоғистонга кетиб ишлашга қарор қилдим. Ариза ҳам ёздим. “Агар апрелда келсанг, завод қайта очилса, қайта ишга оламиз”, деди. Очилмасачи? Ҳеч ким очилишига гарантия ҳам бергани йўқ. Кейин Қозоғистонга шунча ҳаражат қилиб бориб, 3 ойда қайтиб келиш ҳам аҳмоқлик бўлади. Ўзи йўлкира пулини ҳам қўшниларимдан қарз олдим. Ишдан бўшаш аризаси ёзганлар кўп”, – дейди заводнинг собиқ ишчиси .

Завод раҳбарияти ишчиларнинг товон пули тўлаш бўйича талабини инкор қилганини айтади яна бир ишчи тасдиқлади.

Расмий сайтларида келтирилган маълумотга кўра¸ “Хоразм шакар”да 1500 нафар, “Ангрен шакар”да эса 500 нафар ишчи-хизматчи ишлайди. “Хоразм шакар” Ўзбекистон-Австрия-АҚШ қўшма корхонаси, расмий маълумотларга кўра¸ мамлакатнинг шакарга нисбатан эҳтиёжининг 60 фоизини қондиради.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компаниясидаги манбаларга кўра, заводлар тўлиқ ёпилиши мумкин ва ҳозирда импортга келтирилаётган шакар Ўзбекистонга анча арзонга тушмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган баҳриддин исомов озодликка чиқарилди

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор озодликка чиқарилди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” хабар қилди. Маълум бўлишича ҳоким ўринбосарни ёқиб юборган тадбиркор ...

Алишер усмоновнинг туғилган куни билан табриклаш учун олигархлар тошкентда йиғилмоқда

Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган. Бу ҳақда Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган Telegram'даги "AviaSpotter" каналининг маълумотларига ...

«миллион» жамоаси салкам 200 миллион сўм давлат божи тўлаши керак!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, ...