Косонсой туманида 36 киши овқатдан заҳарланди

Фото: bbc.com

Наманган вилояти Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига 5 февраль куни тонги соат 6:00 дан 12:00 га қадар кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан тиббий ёрдам сўраб 36 нафар фуқаро мурожаат қилган. Улар ўткир гастроэнтерит, токсикоинфекция ташхисига гумон қилиниб, шифохонага ётқизилган, деб хабар берди KUN.UZ’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Хабар kun.uz сайтидан олинди

Беморлар билан ўтказилган суҳбат давомида барча беморлар ўз касалликларини 4 февраль куни соат 12:00-13:00 оралиғида Косонсой туман марказий деҳқон бозорида номаълум шахс томонидан уй шароитида тайёрланган кала-поча гўшти ва хасип таомини харид қилиб, истеъмол қилиш билан боғлаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилди. Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси зарур дори-дармонлар, инфузион эритмалар, бир маротаба ишлатиладиган шприц ва системалар билан етарли миқдорда таъминланган.

Юзага келган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганиш, беморларга ва маҳаллий мутахассисларга ўз вақтида ҳар жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул мутахассисларилари, жумладан, Республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори А.Абдушукуров, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори ўринбосари А.Шукуров ва бўлим бошлиғи У.Исмаилов, Андижон тиббиёт институтининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари Наманган вилояти Косонсой туманига юборилган.

Косонсой туман деҳқон бозорида санитария-эпидемиология хизмати, Ички ишлар ва Солиқ органлари мутахассислари билан профилактик тадбирлари олиб борилмоқда.

Шифохонада даволанаётган беморларнинг аҳволи қониқарли, оғир беморлар йўқ, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулнора каримованинг швейцариядаги 133 млн. доллари ўзбекистонга қайтарилади

Швейцария Ўзбекистонга 130 миллион Швейцария франкини қайтариб беради. Олиб борилган текширувлар асосида, аввалроқ мусодара қилинган маблағлар Ўзбекистоннинг йўқотилган ...

Тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган ер майдонлари ер солиғидан озод этилди

Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори (297-сон, 11.04.2019) қабул ...

Ўзбекистонда 2021 йилда инфляция бир хонали рақам чегарасига етиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Пул-кредит сиёсати бошқармаси бошлиғи Рустам Маҳамадиев Марказий банкнинг инфляция бўйича прогнозлари ва пул-кредит сиёсатининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400